Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 09-сентябрь кунги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш ва тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан,
Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2022-йилги режасига асосан ҳамда «UzAuto Motors»AJ Хоразм вилояти филиали раҳбарияти ва раҳбар ходимларининг амалий кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида 2022—йил 07—март куни Фуқаро муҳофазаси бўйича махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари ва филиалимиз Бўлим, Бўлинмалар ва цехлар ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.
Фуқаро муҳофазаси махсус тактик ўқув машғулотида фаол иштирок этган 25 нафар ишчи-хизматчиларимиз Корхона маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: