Маданий ҳордиқ Миллий театр.

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан металлургларни ишдан ташқари дам олиш кунларини мазмунли ўтказишлари учун Ўзбек Миллий Академик драма театрида намойиш этилаётган спектакллар томошасига олиб бориш яхши анъанага айланган.

Куни кеча 13 март санасида бир гурух комбинат ишчи-ходимлари Миллий театрда намойиш этилган «Андишали келинчак» спектакли томошасига ташриф буюришди.

 

Металлургларимиз спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисалари ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Ҳамда шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email