2021 йил 18, 24 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2020 йил 19 ноябрь кунги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги 735-сонли қарори ва “Пандемияни спорт орқали енгамиз!” ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасида 2021-2022 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури ижросини таъминлаш ҳамда “8 март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Касаба ушма қўмитаси, филиал Хотин-қизлар қўмитаси ва “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ташаббуси билан филиалимиз хотин-қизларини ҳам спорт-соғломлаштириш ишларига жалб қилиш, меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида корхонамиз хотин-қизлари ўртасида спортнинг югуриш, катта теннис тўпини улоқтириш, шашка, стол тенниси ва жамоавий эстафета спорт мусобақалари ўтказилди.
Югуриш мусобақасида маррага биринчи бўлиб Хужжатлар назорати бўлинмасидан Каримова Сарвиноз етиб келди. Иккинчи ўрин Хўжалик хизмати бўлинмасидан Авезмуратова Сабохат ва учинчи ўрин Меҳмонхона мажмуасидан Юлдашева Фотимага насиб қилди. Катта теннис тўпини улоқтириш муобақаси ҳам баҳсларга бой бўлди ва биринчи ўринни Хўжалик хизмати бўлинмасидан Қўчқарова Сабохат қўлга киритди. Иккинчи ўринни Ходимлар билан ишлаш бўлинмасидан Норбаева Дилдора, учинчи ўринни Глобал харид бўлимидан Арзиева Сурайё қўлга киритди.
Жамоавий эстафета мусобақаси ҳам «Глобал», «Эпчиллар» ва «Уддабуронлар» жамоалари ўртасида бахсларга бой бўлди. Ғолиблик бўйича I-ўринни «Глобал»жамоаси, II-ўринни «Эпчиллар» жамоаси ва III-ўринни «Уддабуронлар» жамоаси қўлга киритди.
Стол тенниси мусобақасида 1-ўринни Ҳужжатлар назорати бўлинмаси бошлиғи Абдуллаева Шахло, 2-ўринни Сифат менежменти бўлинмаси муҳандиси Машарипова Гулҳаё ва 3-ўрин бўйича ғолибликни Хўжалик хизмати бўлинмаси ишчиси Қиличева Шахноза қўлга киритди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: