«UzAuto Motors» AJ «8-март Хотин қизлар куни»га бағишланган спорт мусобақаси.

«UzAuto Motors» AJ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 8-март «Хотин қизлар куни» байрами муносабати билан корхонада ишловчи хотин-кизлар ўртасида 2021 йил 27 февраль куни спортнинг Стол теннис, 60-метрга югуруш, Шашка, Волейбол ва Арқон тортиш  турлари бўйича мусобақа байрамона рухда уюшқоқлик билан ўтказилди. Спорт мусобақасини корхона касаба уюшмаси раиси Мирзаев Ўктамжон кириш сузи билан очди ва спорт мусобақа  қатнашчиларини кириб келаётган 8-март «Хотин қизлар куни» байрам билан қизғин муборакбот этди. Спорт мусобақаларида корхонада ишловчи 100 нафардан зиёд аёллар фаол иштирок этдилар ҳамда мусобақа ғолиблари корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email