“UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2021 йил 20-23 май кунлари корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 34- нафар аёл ва 16- нафар эркаклардан ташкил топган жами 50 нафари Андижон-Самарқанд-Андижон йўналиши бўйича Замин сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўхна ва навқирон, афсонавий шаҳар бўлган Самарқанд шахрига саёхатга юборилди.
Ишчи-ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанд шахрининг энг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни қабрии зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. Бундан ташқари қуйидаги тарихий-маданий объектлар бўйлаб саёҳат қилинди.
-Шохи Зинда мажмаси;
-Дониёр пайғамбар мақбариси;
-Улуғбек расадхонаси;
-Гўри Амир мақбараси;
-Регистон майдони (Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари).
Бибихоним масжиди ва Қадимий Афросиёб шаҳри археологик қолдиқлари бўйлаб саёҳат қилинди. 50 нафар корхонамизнинг фаол ишчи-ходимлари саёхатдан бир олам қувонч, бир олам таассуротлар билан қайтдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: