«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури амалда

  “UzAuto Motors АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2021 йил 20-23 май  кунлари корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 34- нафар аёл ва 16- нафар эркаклардан ташкил топган  жами 50 нафари Андижон-Самарқанд-Андижон йўналиши бўйича Замин сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўхна ва навқирон, афсонавий шаҳар бўлган Самарқанд шахрига  саёхатга юборилди.

  Ишчи-ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанд шахрининг энг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни қабрии зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. Бундан ташқари   қуйидаги тарихий-маданий объектлар бўйлаб саёҳат қилинди.

-Шохи Зинда мажмаси;

-Дониёр пайғамбар мақбариси;

-Улуғбек расадхонаси;

-Гўри Амир мақбараси;

-Регистон майдони (Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари).

Бибихоним масжиди ва Қадимий Афросиёб шаҳри археологик қолдиқлари бўйлаб саёҳат қилинди. 50 нафар корхонамизнинг фаол ишчи-ходимлари саёхатдан бир олам қувонч, бир олам таассуротлар билан қайтдилар.

Print Friendly, PDF & Email