Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси бўйича “УзКоджи” қўшма корхонасида тадбир ўтказилди

  “УзКоджи” қўшма корхонасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси мазмун ва мохияти бўйича  касаба уюшма қўмитаси раиси Назиров А.Х.  маъруза қилди.

 У  ўз маърузасида Юртбошимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик.Конференцияда Афғонистон Ислом Республикаси президенти, Покистон Ислом Республикаси бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, 40 дан ортиқ мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этди.

        Хусусан, биринчидан, мазкур тадбир Ўзбекистоннинг ташқи майдонда ва минтақада олиб бораётган фаол, очиқ ва прагматик руҳдаги сиёсатининг мантиқий давоми бўлди. Ўзбекистоннинг минтақада янги сиёсий ва иқтисодий воқеликни яратишга муваффақ бўлганлигини ва эндиликда Марказий Осиё атрофида барқарорлик камарини мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратилганлиги сиёсатшунослар олдидаги асосий тадқиқот йўналишига айланди.

 Иккинчидан, мазкур конференцияда билдирилган асосий масалалар истиқболда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотларга ҳамоҳанг олиб бориш ҳамда илмий ёндашув асосида уларнинг самарадорлигини ошириш ва ислоҳотлар натижасида юз бериши мумкин бўлган сиёсий рискларни аниқлашда тадқиқот объекти сифатида белгиланди.

 Учинчидан, конференцияда “Мамлакатларимиз ва халқларимизнинг тақдири ва келажаги – айнан ёш авлоднинг қандай таълим ва тарбия олиши, улар учун қандай шарт-шароит ва “социал лифт”ларни яратиб беришимизга бевосита боғлиқ”лиги илгари сурилди. Бу минтақада илмий ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар ва инновацион ишларни олиб бориш, илмий ва ўқув стажировкаларини, тажриба алмашиш дастурларини такомиллаштиришга имконият яратиб беради. Қолаверса, мамлакатимизда сиёсатшунослик таълим йўналиши бўйича таълим стандартлари, ўқув режаларини такомиллаштириш, сиёсий фанлар бўйича илмий даражалар берувчи Кенгашларда диссертация ҳимояларининг илмий қийматини оширишда ҳамда мамлакатимизнинг жадал ривожи йўлидаги муҳим омил ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, сиёсий фанлар соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларида халқаро конференцияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар соҳа олдида турган янги муаммолар ҳамда ёндашувларни аниқ белгилаб берди.

 Тўртинчидан, Ўзбекистон олий таълим тизимида сиёсатшунос кадрларни тайёрловчи даргоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчиларининг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг олимлари билан академик алмашинуви ривожланади. Хусусан, конференцияда эътироф этилганидек, соддалаштирилган виза тартибини жорий этиш, шунингдек, университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича онлайн-платформа яратиш биз профессор-ўқитувчилар учун улкан янгилик бўлиб, масъулиятни оширади. Қолаверса, Ўзбекистонда янги бир Уйғониш — Учинчи Ренессанс даврига пойдевор шакллантиришга хизмат қилади.

 Бешинчидан, сиёсатшунослик соҳасида ҳам илм-фан, технология ва инновациялар яратишга йўл очилмоқда. Чунки ўтган ўттиз йил мобайнида сиёсатшунослик йўналишларида давлат илмий техник дастурлари доирасида олиб борилган фундаментал, амалий грантлар етарлича бажарилмади. Ҳатто, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 январдаги “Сиёсий фанлар соҳасида кадрлар тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, хусусан, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини илгари суриш соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг ривожланиши суст кетаётган эди. Айнан мазкур конференция ушбу қарорда белгилаб берилган вазифаларни ечишнинг драйвери бўлади.

 Олтинчидан, ушбу конференциянинг умумий концепцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳамоҳанг бўлди. Мазкур қарорда Ўзбекистоннинг Шарқ мамлакатлари билан икки ва кўп томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш, жаҳонда рўй бераётган жараёнларни тўғри талқин қила оладиган таҳлилий тафаккурга эга кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, шарқ тиллари бўйича синхрон таржимонларни етиштириш бўйича изчил чора-тадбирлар белгилаб берилган эди. Халқаро анжуманда кўтирилган асосий йўналишлар ушбу қарорнинг реал ижросини таъминлашда янги бир имкониятларни юзага келтирди.

 Умуман олганда, янги Ўзбекистон — инсоннинг ривожланиши ва истеъдоди қадрланадиган мамлакат. Бугунги кунда илм-фан, таълим, инновация, технология ва кадрлар замонавий демократик жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Мазкур соҳада “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги, “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Таълим тўғрисида”ги қонунлар, Президентнинг 170 дан ортиқ ҳужжати қабул қилинди, Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси, шунингдек, узоқ муддатли (2030 йилгача) Илм-фан, олий таълим тизими, давлат ва мактабгача таълим тизимларини ривожлантириш бўйича концепциялари тасдиқланди ва амалга оширилмоқда. Энг муҳим мақсадга эришиш йўлида инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилган, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб “Глобал инновацион индекс” рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кириш стратегик режаси қабул қилинди. Илм-фаннинг ўзини ривожлантиришда фундаментал тадқиқотлар муҳим роль ўйнайди. Айнан улар орқали янги билимлар эгалланади ва назариялар шаклланади ҳамда истиқболли амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар учун мустаҳкам пойдевор яратилади.

     Бир сўз билан айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Бу истиқболда сиёсий фанлар олдида янги имкониятлар очишга замин яратади.

Андижон вилояти бўлинма Кенгаши.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email