Кутубхона ходимларининг йиғилиши

Куни кеча  Ўзметкомбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов бошчилигида касаба уюшмаси қўмитасига қарашли кутубхона ходимлари билан йиғилиш ўтказилди.

📚Йиғилишда бугунги кунда кутубхонада амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Маълумот учун: Мазкур кутубхона айни пайтда 22 мингта китоб фондига эга бўлиб айни пайтда комбинатимиз ишчи-ходимлари ва уларнинг фарзандларига ҳамда шахримиз ахолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.

✅Йиғилишда кутубхона фаолиятини ривожлантириш, ходимларининг малакасини ошириш моддий-техник базасини янгилаш, зарур янги замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда келгусида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилди.

🔹Бугунги пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя қилган холда металлургларни ва уларнинг оила аъзоларини маънавий билимларини янада юксалтириш мақсадида ижодий учрашувлар тадбирлар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

 

«Ўзметкомбинат» касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email