Ҳалқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерациясининг таклифига биноан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси делегацияси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов бошчилигида ҳамда бошқа делегация аъзолари – Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ш.Аюпова ва “GM Uzbekistоn” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси У.Мирзаев билан 2017 йили 5 – 6 март кунлари Туркиянинг Анкара шаҳрида Евроосиё Марказий Қўмитасининг 43 – йиғилиши ва навбатдаги Ҳалқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерациясининг VIII-Қурултойи ишида иштирок этишди.
Қурултой ишида Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизстон, Озарбайжон, Грузия, Албания, Молдова, Македония, Босния ва Герцеговина, Болгария ҳамда Румыния мамлакатлари касаба уюшмаларидан делегациялар иштирок этишди. Жами 128 нафар делегатлар, 61 та касаба уюшмалари 15 та мамлакатлардан вакил бўлдилар.
Қурултойда Федерацияни янги раҳбарияти сайланди, шунингдек 31 нафар янги Евроосиё Марказий Қўмитасининг аъзолари тасдиқланди, шулар қаторида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов сайланди. Шунингдек Ҳалқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерацияси фаолиятининг келгуси уч йилга устувор йўналишлари белгиланди.
Музокараларда Ҳалқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерацияси аъзоларининг касаба уюшмалари делегациялари раҳбарлари сўзга чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари делегацияси номидан Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов сўзга чиқиб, Ҳалқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерацияси Президенти Певрул Кавлакни VIII-Қурултойи ишида иштирок этишга таклиф қилган учун миннатдорчилик билдирди ва йиғилиш қатнашчиларни Ўзбекистон касаба уюшмаларини бугунги ишлари, хусусан тармоқнинг касаба уюшмаси фаолияти тўғрисида қисқа равишда маълумот берди.
Қурултойдан сўнг Ҳалқаро Евроосиё Металл ишчилари Федерацияси Президенти П.Кавлак Ўзбекистон касаба уюшмаси делегациясини расмий равишда қабул қилди.
Ташриф жараёнида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси делегацияси вакиллари томонидан Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизстон, Озарбайжон ва Молдова мамлкатлари турдош касаба уюшмалари билан музокаралар олиб борилди. Музокаралар жараёнида келажакда ўзаро ва ҳамкорликда ишлаш таклифлари мухокама қилиниб, битимлар қабул қилиш режалаштирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: