ЖМ-Ўзбекистон акциядорлик жамиятида Наврўз байрами тадбирлари бўлиб ўтди

«ЖМ-Ўзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан  21март «Наврўз» байрами муносабати байрам тадбири ташкил қилинди. Наврўз байрами тадбирида корхонада ишловчи 2500 нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Байрам тадбирида корхона рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонадаги 101 нафар ишчи-ходимлар  фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маросимда Андижон вилояти «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг хушовоз хонандалари иштирокида концерт дастури уюштирилди ва байрам қўтаринки рухда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email