Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва тармоқ тизимидаги барча касаба уюшма қўмитаси ташкилотларида касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар, яъни меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнатга оид хуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоа шартномаларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг жойлардаги ижроси, фуқаролар мурожаатларини амалда ҳал этиш, хуқуқий маслахатлар ва ҳуқуқий тарғиботни ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Худди шундай тадбирлар тармоқ тизимининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги айрим корхона ва муассасаларида ҳам ўтказилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби талаблари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни такшил этиш мақсадада, Республика Кенгаши томонидан сайёр қабуллар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 17 январда Республика Кенгаши раиси А.Хакулов ҳамда ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Аюпова Тошкент агрегат заводида бўлиб, 20 нафардан ортиқ ишчи ва ходимлар билан, жорий йилнинг 23 март куни Республика Кенгаши раиси А.Хакулов, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Аюпова ҳамда меҳнат мухофазаси бўйича бош мутаҳассис М.Сагдуллаевлар Тошкент техника университети қошидаги Академик лицейда сайёр қабул ташкил қилди, унда 50 дан ортиқ ишчи ва ходимлар иштирок этди.
Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, уларнинг кўриб чиқилиши ва ижроси бўйича ўрганиш ва фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда ишчи ва ходимларнинг 20 га яқин оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 20 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: