Тармоқнинг Хоразм вилояти бошланғич ташкилотларига Республика Кенгаши масъул ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди

             Бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг олдида турган вазифаларни белгилаб олиш, бошланғич ташкилотларга бу борада амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Республика Кенгашининг иш режасига асосан жорий йилнинг 10 – 12 апрель кунлари ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш.Аюпова ва меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассис М.Сагдуллаев томонидан тармоқнинг Хоразм вилояти бошланғич ташкилотларнинг фаолияти ўрганилди.

Хозирги кунда тармоқнинг Хоразм вилоятида 9 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан “GM-Uzbekistаn” Хоразм филиали (“ХоразмАвтозавод” МЧЖ), “ЎзДонгЯнг” Хоразм филиали “ХоразмАвтотеххизмат” МЧЖ, “Хоразм ишлаб чиқариш бирлашмаси” МЧЖ   фаолиятлари ўрганилди. “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли Андижон корхоналарининг Питнак шаҳрида 5 та корхоналар филиаллари, жумладан: “ЎзДонгЯнг” Хоразм филиали, “AUTO SEATS” МЧЖ, “Хоразм Питнак Пласт” МЧЖ, «Хоразм Барака Авто» МЧЖ, “ЎзСемюнг” Хоразм филиали ташкил топган ва ривожланмоқда. Шулардан “ЎзДонгЯнг” Хоразм филиали бошланғич ташкилотига “Хоразм Питнак Пласт” ва «Хоразм Барака Авто» МЧЖлар цех қўмиталари сифатида аъзо бўлишди. 2016 йил касаба уюшмаси тузилган “AUTO SEATS” МЧЖ ва “ЎзСемюнг”  Хоразм филиали бошланғич ташкилотларига фаолиятларини тўғри йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Print Friendly, PDF & Email