«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан сайёр қабуллар амалга оширилмоқда

   Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш мақсадада, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан сайёр қабуллар амалга оширилмоқда.

  Хусусан, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Республика Кенгаши бош юрисконсульти Ш.Хамрақулов, Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Низомов, Республика Кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчиси Ф.Асатуллаев тармоқ тизимининг Чирчиқ шаҳридаги “Чирчик Трансформатор заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ ҳўжалик техникаси заводи” АЖ ҳамда “Чирчик авиация  ремонт заводи”нинг жами 50 нафарга яқин ишчи ва ходимлари билан корхонларнинг ўзида учрашиб, сайёр қабуллар ўтказди.

   Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Исраилов ҳамда Республика Кенгаши бош юрисконсульти Ш.Хамрақулов, Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Низомов ҳамда Республика Кенгашининг Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимова тармоқ тизимининг Тошкент вилояти Бекабод шаҳридаги “Ўзбекистон металлургия комбитани” АЖ корхонасининг жами 40 нафардан ортиқ ишчи ва ходимлари билан корхонларнинг ўзида учрашиб сайёр қабуллар ўтказди.

   Бундан ташқари, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Республика Кенгаши бош юрисконсульти Ш.Хамрақулов, Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Низомов, Республика Кенгашининг Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Алимова тармоқ тизимининг Наманган шаҳридаги “ЎзЧасис” АЖ қўшма корхонасида бўлиб, корхонасининг жами 20 нафардан ортиқ ишчи ва ходимлари билан корхонларнинг ўзида учрашиб, суҳбатлашди.

    Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида ишчи ва ходимларнинг
20 та оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатлар мазмунига кўра, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритишни расмийлаштириш тартиби бўйича, меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби бўйича, касаба ушмалари фаолиятини ёритуб борувчи баннерларни ташкил этиш бўйича ҳамда касаба уюшмаси билан танишиш учун қўлланмалар билан таъминлаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек тиббий кўриклардан ўтиш тартиби ва бошқа шу каби саволлар бўйича тушунчалар бериш ҳақида бўлди. Шундан, 11 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 9 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email