Click to listen highlighted text!

Асакадаги заводда Chevrolet Tracker кроссоверини серияли ишлаб чиқариш бошланади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан янги йўловчи ташувчи Tracker автомобили, модернизация қилинган Cobalt модели, шунингдек, мотоцикл ва мотороллерларни серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифини ёритиш бўйича махсус матбуот маркази хабар берди.

   Келишувлар доирасида янги авлод Chevrolet Tracker ихчам автомобилини серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган. Автомобиль 1,8 литрли 140 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. 100 километрга ёқилғи сарфи 8,1 литрни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл (штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) бўйича амалга оширилади. Автомобилнинг локализация даражаси 50 фоиздан ошади.

   Бундан ташқари, келишувда Cobalt автомобилини янгилаш ҳам назарда тутилган. Бу эса ўз ўрнида ички ва ташқи бозорларда моделнинг жозибадорлигини оширади.

  GM Uzbekistan Alliance’нинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятининг ўсишига ёрдам беради. Иккала моделнинг серияли ишлаб чиқарилиши Асака автомобиль заводи негизида 2019 йилдан бошланади.

  Ташриф давомида «Ўзавтосаноат» АЖ ва DK Group ўртасида мотоцикл ва уч ғилдиракли юк ташувчи мотороллерларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шартнома Ўзбекистонда мотоцикл ва уч ғилдиракли юк ташувчи мотороллерларни турли моделларини ишлаб чиқиш имконини беради.

  Мотоцикл ва мотороллерлар қулай нарх сегментида тақдим этилиб, узоқ масофадаги ўтиш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолининг ҳаракатланишида ва маҳсулотларни ташишда жуда қулай ва нархи бир неча баробар арзон.

  «Ўзавтосаноат» АЖ ва Корея Республикаси автомобиль саноати корхоналари ўртасида ўтказилган учрашувлар натижасида умумий қиймати 189,9 миллион АҚШ долларига тенг 7 та битим, савдо-иқтисодий соҳага оид 614 миллион долларлик шартномалар имзоланди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!