Шунингдек, Мажлис ишида Республика Кенгаши аъзоларидан ташқари, бошланғич ташкилотлар раислари ва тармоқнинг йирик корхоналари рахбарлари иштироқ этдилар.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан 2019 йил 25 январь куни навбатдаги IV– Мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси ўринбосари Б.Х.Махмадалиев иштирок этди.
IV – Мажлис кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. 2018 йилда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015 – 2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастурини амалга оширилишида фаол иштирок этиш борасидаги фаолияти якунлари ва 2019 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида.
2. Ташкилий масалалар.
Мажлиснинг биринчи 2018 йилда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2015 – 2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастурини амалга оширилишида фаол иштирок этиш борасидаги фаолияти якунлари ва 2019 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги масаласида Республика Кенгаши раиси А.Хакуловни маърузаси тингланди. Шунингдек, 2019 йилга асосий вазифалар белгилаб олинди.
Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари чиқиб, ҳисобот йили мобайнида ўз фаолиятида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида сўзладилар. Музокаралар якунида сўзга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси ўринбосари Б.Х.Махмадалиев чиқди.
Б. Махмадалиев Мажлиснинг асосий масаласи юзасидан ўз фикрини ва таклифларини билдирди.
Мажлиснинг иккинчи масаласида “Ташкилий масала”лар кўриб чиқилди. Республика Кенгаши аъзолари таркибидан турли сабабларга мувофиқ (иш жойи ўзгарган, бошқа лавозимга ўтган, нафақага чиққан) чиқиб кетган ва Республика Кенгаши билан алоқалари ўзилганлиги муносабати билан Республика Кенгаши аъзолари таркибига янги аъзолар сайланди. Шунингдек, Республика Кенгаши Раёсат аъзолари тавсияларини эътиборга олиб, Республика Кенгаши Раёсати аъзолари таркибига ҳам янги аъзолар сайланди.
Барча қўйилган масалалар юзасидан мухокама қилинди ва тегиши қарорлар қабул қилинди.
Бундан сўнг Республика Кенгашининг навбатдаги 13-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Раёсат йиғилишининг кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси якунлари тўғрисида.
2. Иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари томонидан ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
3. Тармоқнинг Андижон вилояти корхона ва ташкилотларда иш берувчи томонидан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги тақдимномаларни кўриб чиқилишига оид нормаларнинг бажарилиши тўғрисида.
4. Тармоқнинг Андижон вилоятидаги корхона ва ташкилотларда ёш кадрлар билан ишлаш, уларга яратилаётган шароитлар билан танишиш ва жойлардаги “Ёшлар бирлашмаси” фаолиятини ўрганиш тўғрисида.
5. Тошкент вилояти бошланғич ташкилотларда молиявий йўналишда олиб борилаётган ишларни ўрганиш тўғрисида.
6. Тармоқнинг Тошкент вилоятидаги корхона ва ташкилотларда маданий-маърифий ва спорт ишлари фаолиятини ўрганишбўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
7. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил I — ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида.
8. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакуловнинг Туркия Республикаси Шимолий Кипрда бўлган хизмат сафари тўғрисидаги ҳисоботи хақида.
Ҳар бир масала юзасидан мухокама қилинди ва тегиши қарорлар қабул қилинди.
Тадбир якунида кўп йиллар тармоқ касаба уюшмаси тизимида самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан “Ўзметкомбинат”АЖ бош ҳисобчиси М.М. Ходжаева Республика Кенгаши номидан тантанали равишда рағбатлантирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: