Ислом Каримов номли Асака автомобиль заводида биринчи президентимиз И.А.Каримов тавалуддининг 81-йиллиги кенг нишонланди

«ЖМ Ўзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан Мустақил давлатимиз асосчиси буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан корхонада бир қатор тадбирлар ташкил қилинди ва ўтказилди.

  Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг Президент сифатидаги бутун хаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни  мустахкамлаш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлади.

    Шу ўринда Биринчи Президентимиз “Мен хеч нарсадан куркмайман, нега деганда, хаётимизни шундай релсга қўямизки, унинг ўз манзили бор. Бу манзил эркинлик, озодлик ва барқарор яшаш манзилидир” ва “Ўзбек халқига хеч ким халақит бермасин! Ўз келажагини ўз қўллари билан барпо этади!”, деган эди.

    Бундай қутлуғ саналар ўз тарихимиз, миллий ўзлигимизни англашга, халқимиз, айниқса, ёшларимизни эл-юртимизга бутун борлиғини бериб, фидойилик кўрсатиб яшаган улуғ инсонларнинг ибратли фаолиятига хар томонлама муносиб этиб, уларнинг эзгу фазилатлари рухида тарбиялашга хизмат қилади.

   Асака шаҳрида Биринчи Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаган автомобиль заводининг ташкил топиши нафақат Асакаликларни балки бутун Ўзбекистон ахлини хурсанд қилди.

    Мустақиллик туфайли автомобилсозлик соҳасининг йўлга қўйилганлиги халқимиз учун кўплаб янги имкониятлар эшигини очиб берди. Аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш даражаси ўсди. Турмуши фаровонлашди. Ҳаёти янада яхшиланди.
Биринчи Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан корхонада ташкил қилинган тадбирда Андижон вилояти хокими, Асака туман хокимияти вакиллари, корхона фахрийларидан бир гурухи, корхона рахбарияти ва ички-ишлар бўлими ходимлари иштирокида заводнинг кириш жойига ўрнатилган И.А.Каримовни хотирасига бағишлаб ўрнатилган мемориалга гулчамбарлар қўйдилар.

Print Friendly, PDF & Email