Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг V – Мажлиси тўғрисида.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Раёсат қарорига асосан 2015 йил 13 февралда навбатдаги V – Мажлиси бўлиб ўтди.
V – Мажлис кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2014 йилдаги фаолияти бўйича Республика Кенгашининг ҳисоботи ва 2015 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида.
2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VI – Қурултойини чақириш тўғрисида.
3. Ташкилий масала.
Мажлиснинг биринчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2014 йилдаги фаолияти бўйича” масаласида Республика Кенгаши раиси Шавкат Кабилович Адиловни маърузаси тингланди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2015 йилга тайинланган касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлардан келиб чиқиб, тармоққа оид асосий усувор вазифалар белгилаб олинди.
Мажлиснинг иккинчи, “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг VI–Қурултойини чақириш тўғрисида”ги асосий масаласида ҳам Республика Кенгаши раиси Ш.К.Адилов сўзга чиқиб, VI-Қурултойга тасдиқлаш учун кун тартибига киритиш бўйича қўйидаги таклифлар киритди:
— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2010 йилдан 2015 йилгача бўлган фаолияти тўғрисидаги Республика Кенгашининг ҳисоботи ва келгусидаги вазифалари ҳақида;
— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг 2010 йилдан – 2015 йилгача фаолияти тўғрисида ҳисоботи;
— Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури тўғрисида;
— Сайловлар.
Шунингдек, Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII-Қурултойига 8 нафар делегат, Федерация Кенгаши аъзолигига 2 нафар вакил сайланиши белгилаб қўйилди.
Бундан сўнг тармоқ касаба уюшма тизимидаги вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшма қўмиталари раислар Кенгашлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларига вакиллик меъёри белгилаб олинди.
VI-Қурултойига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракат Дастури лойиҳасини тайёрлаш комиссиялари таркиби ҳамда VI – Қурултойига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Сўнгра ташкилий масала кўриб чиқилди. Ҳар бир масала бўйича қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: