Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича ЎҚУВ-СЕМИНАР

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича

ЎҚУВ-СЕМИНАР 

          2014 йилнинг 20 февраль куни  Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятлари бошланғич ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирокида тармоқ тизимидаги ташкилотларда ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарнинг Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисиШавкат Кабилович Адилов олиб борди.   

Ҳисобот-сайловларни юқори ташкилотчилик ва ишчанлик вазиятида ўтказиш мақсадида мазкур семинар ташкил қилинди. Республика Кенгаши томонидан давлат ва рус тилларида  ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар асосида бошланғич ташкилотлар раислари ва фаолларига тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятлари жамоатчилик асосидаги касаба уюшма қўмиталари раислари Кенгашларининг жорий йилнинг май ойида  сайловлар Конференцияларини чақириш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Шунда  Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятлари касаба уюшма қўмиталари раислари Кенгашларининг қарорлари қабул қилинди.

Сўнгра семинар иштирокчиларга Республика Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган меҳнат мухофазаси бўйича услубий қўлланма тўғрисида Республика Кенгашининг бош мутаҳассиси М.М. Сагдуллаев гапириб берди.

Ушбу услубий қўлланма касаба уюшма қўмитаси фаоллари, меҳнат мухофазаси бўйича вакиллар ва корхона, ташкилот инженер-техник ходимларининг ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш, касб касалликларга чалинишларининг олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича амалий ишларни бажаришда, меҳнат мухофазаси бўйича ўз билим савияларини мустақил равишда ошириш мақсадида тайёрланган.

Шунингдек, семинар иштирокчилари билан Алишер Навоий асрлари мисолида Ҳалқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёли қадрланган диёр” мавзусида “Маънавият соати” бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли театр ва киноактёри –Равшан Жўраев билан учрашув бўлди.

Print Friendly, PDF & Email