Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида бўлиб ўтган “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик–танлов тўғрисида

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда бўлиб ўтган “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик–танловининг натижалари таҳлил қилиниб, Республика Кенгаши 2-босқичига тайёргарлик қилинмоқда. Жорий йилнинг октябрь ойига республика комиссиясини йиғилиши режалаштирилган.

Ўз касбини сидқидилдан яхши кўрган ва ўзлаштирган ишчи, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларни сифатини юқори, ҳалқаро стандартларидан ҳам ошган даражага олиб чиққан – бу ҳақиқий уста, ўз ишига омилкор одам!

Мамлакатимиз ишлаб чиқаришида юқори кўрсаткичларга эришиб, Республика иқтисоди ва мустақиллигини мустаҳкамлашга, саноатнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган инсон, ҳар қандай мукофотга муносиб!

Шулардан бири Фарғона вилоятидаги “Автоойна” МЧЖ кесиш ва олдиндан ишлов бериш участкаси ойна ишлаб чиқариш автоматлари созловчиси Абдутолиб Абдуазимов. Мазкур лавозимда 2006 йилдан бери ишлаб келмоқда. Умумий меҳнат стажи 22 йил. А.Абдуазимов «Автоойна» МЧЖда 2002 йилда программалаштирилган дастурларда ишловчи автоматлар оператори лавозимида иш фаолиятини бошлаган. Корхонани қуриш ва ишга тушириш жараёнида Финляндия, Швейцария ва Италиядан келган мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб, Европанинг энг илғор технологияларидан бири бўлган, ’’BYSTRONIC” компанияси ускуналарини ўрнатиш ва ишга тушириш жараёнида бевосита фаол иштирок этди.

А.Абдуазимов чет эллик мутахасислардан “NEXIA”, “DAMAS”, “MATIZ”, “TICO” русумли автомобил ойналарини юқори сифат даражасида тайёрлаш технологияларини изчиллик билан ўзлаштирган ўзбек ўғлонларининг биридир. У ўз мехнат фаолияти давомида ишлаб чиқариш самараси ва унумдорлигини ошириш юзасидан кўплаб таклифларини киритди, натижада ишлаб чиқаришга кетадиган хом-ашё ва материаллар сарфи камайди, ишлаб чиқариш суръати ошди, маҳсулот браки камайишига олиб келди. Иш жараёнида 10 дан ортик шогирдларга устозлик қилди ва бугунги кунда улар билан биргаликда меҳнат қилиб келмоқда.

Ғуломжон Махкамов Наманган вилоятиNorin Mechanical Plant” МЧЖ
бош энергетиги лавозимида ишлаб келмоқда. Ўз соҳаси бўйича катта тажриба орттирган. Интизомли ва тартибли раҳбар сифатида меҳнат жамоаларида обрў қозонган. Иш фаолиятида замонавий иш услубларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади. «Norin Mechanical Plant» МЧЖни қурилишида хамда замонавий технологияларига мос Корея республикасидан, Ҳитой давлатидан келтирилган қурилмаларни ўрнатишда, ходимларни  ушбу ускуналарни ўрганиб-ишлатишда фаол иштирок этди. Ушбу қурилмаларда “Ўзавтосаноат” АКга етказиб берувчи бутловчи кисмларни технологик жараёнини мукаммаллаштиришда ўз ҳиссасини қўшган.

Ушбу номзодлар Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email