GM Uzbekistan Белоруссияда Ravon брендини намойиш этди

GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрь куни Белоруссия Республикасида Ravon брендини намойиш қилди. Белоруссияда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари тақдимоти ўтказилган. Йил охиригача улар қаторига R4 модели ҳам қўшилади. Жорий йилнинг октябрь-декабр ойларида Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам янги бренд тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. Шу тариқа, МДҲ давлатларининг автомобиль бозорларини қамраб олиш режалаштирилган. Бунгача компания Россия, Қозоғистон ва Украинада тақдимотлар ўтказганди. 2017 йилда GM Uzbekistan ҳар бир мамлакатда дилерлик тармоқларини кенгайтиришни давом эттиради.

Print Friendly, PDF & Email