Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови натижалари

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 31 мартдаги БМ-03/469 хатига асосан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши 2017 йил 03 апрелида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида” 6 – 20 “с” сонли Раёсат қарори қабул қилинди. Шунингдек, Республика Кенгаши мутахассисларидан комиссия таркиби тузилди. Бугунги кунда замонавий талабларидан, тармоқ тизимида барча йўналишларда амалга оширилаётган ишлардан келиб чиққан ҳолда, кўрик-танловни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, унда имконият даражасида бўлган аксарият тармоқ касаба уюшмаси  бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, танлов иштирокчилари бўлган бошланғич ташкилотлар фаолияти ҳаққоний ва холис баҳоланишини таъминлаш, ғолибларини муносиб тақдирлаш ва  рағбатлантириш мақсадида тармоқнинг бошланғич ташкилотларини фаолияти ўрганилди ва уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Бошланғич ташкилотлар томонидан тўлдирилган ва Республика Кенгашига тақдим этилган баҳолаш мезонлари ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси томонидан тўпланилди. Бошланғич ташкилотлар ҳужжатлари комиссия томонидан ўрганилди ва сараланди. Шунингдек юқори баллар тўплаган ташкилотларга чиқилиб, жойларда яна бир бор вазият ўрганиб чиқилди.

Кўрик-танловни натижалари бўйича тармоқнинг йирик бошланғич ташкилотларидан (аъзолари сони 100 нафардан кўп бўлган) 3 таси энг юқори балларга эришганлар Андижон вилояти “GM Uzbekistan” АЖ – 867 балл (касаба уюшма қўмитаси раиси Мирзаев Ў.Д.); Андижон вилояти “ЎзКорамКо” ҚК (касаба уюшма қўмитаси раиси Худойбердиев Ж.А.)753 балл; “GM Uzbekistan” АЖ Хоразм  вилояти  филиали  –  522  балл (касаба уюшма қўмитаси раиси Ибодуллаев Қ.Р.).

Аъзолари сони 100 нафардан кам бўлган бошланғич ташкилотлардан 3 таси: Фарғона вилояти – “Фарғона АвтоГласс” ҚК – 438 балл (касаба уюшма қўмитаси раиси Якубов Ш.К.); Тошкент шаҳар “ЎзАвтотеххизмат” АЖ – 409 балл (касаба уюшма қўмитаси раиси Айметов А.А.) ва Самарқанд вилояти “Синов ва сертификатлаштириш маркази ” ДК – 231 балл (касаба уюшма қўмитаси раиси Нарзиқулов И.М.) Республика Кенгаши босқичида юқори баллар асосида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиблари бўлиб чиқишди.

Жорий йилнинг 21 июлида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мажлислар залида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгашининг  раиси  ўринбосари Б.Х. Махмадалиев иштирок этдилар. Республика Кенгаши раиси А.Хакуловни кириш сўзидан сўнг ғолибларни фаолияти юзасидан тақдимотлар тингланди. Ғолибларни тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди. Уларга Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email