Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги Раёсат йиғилиши

Куни кеча Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги Раёсат йиғилиши ўтказилди. Раёсат йиғилиши тармоқ касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларининг кенг иштирокида бўлиб ўтди. Раёсатда 7 та асосий масалалар ўрганиб чиқилди.

Жумладан, Кенгашнинг 6 ойлик фаолияти ўқиб эшиттирилди, Давлат дастурининг 6 ойлик бажарилиши, тармоқнинг Тошкент шаҳридаги корхона касаба уюшма қўмиталарининг молиявий аҳволи тўғрисидаги қарорлар ва маълумотлар йиғилганлар ўртасидага мулохазаларга сабаб бўлди.

Айниқса Тошкент шаҳридаги корхона касаба уюшма қўмиталарининг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумот атрофлича ўрганилиб, танқидий томондан таҳлил қилиб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email