Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳисобот-сайловлар ва жамоа шартномалари конференциялари ва умумий йиғилишлари тизимли равишда ўтказилиб келмоқда. Тармоқнинг Андижон вилоятидаги аксарият бошланғич ташкилотларида йиғилиш ва конференциялар ўтказилиши якунланди. “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли “ЎзКоджи” МЧЖ, “ЎзДонгЖуПейинт”, “ЎзКорамКо”, “ЎзСемЮнг” қўшма корхоналарда хамда “Андижонкабель” қўшма корхонасида конференциялар юқори савияда ўтказилди.
“ЎзКоджи” МЧЖ қўшма корхонасида йиғилганларнинг умумий 100% овоз билан амалдаги корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Назиров А.Х. иккинчи муддатга қайта сайланди.
Шунингдек, жамоа шартномаси конференциясида 2013-2014 йилда қабул қилинган жамоа шартномаси шартларини бажарилиши тўғрисида ҳисобот тингланди.
Жамоа шарномасида кўрсатилган талаб ва мажбуриятлар «Иш берувчи» томонидан тўла бажарилди. Хусусан: Меҳнат мухофазаси учун – маҳсус униформа, ювиш воситалари, к/корхона тиббий хонасини жихозлашга, тиббий хонада хизмат кўрсатиш учун, дори-дармонларга, ходимларни диагностик тиббий кўрикдан ўтказишга максадли сарфланганлиги хақида касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан ўқиб, эшиттирилди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш қўшма корхонада жамоа шартномасида кўрсатилганидек 2014 йилда ойликлар 20%, оширилди. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунидаги ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси асосида ҳақ тўланмоқда, ёки ходимнинг хохишига қараб «отгул» билан алмаштирилишига амал қилинмоқда. Умуман олганда меҳнатга ҳақ тўлаш жамоа шартномаси талаблари асосида тўланмоқда.
Янги ишчиларни ишга қабул қилиш жараёни иш берувчи томонидан ошкоралик билан, корхона стандартига кўра конкурс асосида ўтказилиб келинмоқда. Имтиҳонлар давомида ишга кирувчиларнинг ижтимоий холатларига аҳамият берилмокда. Жами 42 та ишчи ўринлари яратилди.
Меҳнат интизомига ҳисобот йилида катта эътибор қаратилди. Иш хажмини ошганлиги, сифат талабини кучайганлиги, хамкорлар томонидан қўилган талаблар, жамоада замонавий технологиялар ўзлаштиришда сезиларли ютукларга эришилди. Ишчи-ходимларнинг ўзаро муносабатларида иш берувчи томонидан доимий олиб борилаётган маънавий, маърифий, тарбиявий ишлари натижаси ўз самарасини берди. Жамоада диний окимлар, наркотик, психотрон моддаларга эргашувчиларнинг йўқлиги, соғлом фикрловчи ёшлар шаклланиб келмокда.
Жамоада рағбатлантиришнинг турли усулларидан фойдаланилмоқда. Яъни: Фаҳий Ёрлиқлар бериш, пул мукофоти, қимматли эсталик совғалар, дам олиш уйларига, даволанишга йулланма, байрам дастурхони, сумалак, эстрада хонандалари билан учрашув каби тадбирлар жамоамизни янада аҳил бўлиб, бир-бирларимизга ишонч билан қараш, қўшма корхона мулкини эҳтиёт қилиш, эстетик савиясини оширишга ҳизмат қилди.
Ижтимоий имтиёз ва кафолатлар иш берувчи томонидан тўлиқ бажарилди.
Ҳисобот йилида: мукофотларга, овқатланишга, қишлоқ ҳўжалиқ сотиб олиш учун моддий ёрдам, ишчиларнинг ишга келиб кетиши учун бепул транспорт, турмуш кўраётган ёшларга, нафақага чиқаётган, юбилей ёшларини ўтказганда жамоа шартномаси доирасида кўзда тутилган ҳаражатлар тўла бажарилди.
Маданий-оммавий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари бўйича хам жамоа шартномаси тўла бажарилди. Мамлакатимизда ўрнатилган барча умумҳалк байрамлари, оммавий тарзда хурсандчилик билан ўтказилди.
Касаба уюшма ҳисобидан – спорт кийимлари ва жиҳозларга, умумҳалк байрамлари Янги йил, Мустақиллик куни, «Навруз» байрамларини ўтказишга, санаторий, дам олиш, ёзги таътилда болаларни оромгоҳга юбориш билан боғлик ишларга, эсталик совғаларга, моддий ёрдамга ажратилган маблағлар мақсадли сарфланди.
Қўшма корхонада иш берувчи томонидан 3 киши, қўмита томонидан 3 киши, жами 6 кишидан иборат меҳнат низолари комиссияси томонидан Мехнат кодекси, мазкур Жамоа шартномаси ва корхонада амал қилинадиган барча локал ҳужжатлар асосида иш олиб бориб келмоқда. Ҳар бир низо ошкоралик билан, томонларнинг тўлик ҳуқуқларини химоя қилган холда ечилишига эришилди.
Қўшма корхона касаба уюшма қўмитаси ва сайланиб қўйилган касаба уюшма фаолларининг эркин ишлаши учун иш берувчи, шаҳсан корхона бош директори Абдурахмонов Бахтиёржон Карабаевич томонидан барча шароитлар яратиб берилган. Қўмита аъзолари ҳам ўзларига берилган ваколат доирасида иш берувчи ва ходим ўртасида бўлиб ўтадиган низоларни олдини олишга ҳаракат қилдилар. “ЎзКоджи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Азизбек Назиров ҳулоса қилиб айтганда: «ЎзКоджи» меҳнат жамоасининг 2014 йил учун қабул қилган жамоа шартномаси тўла бажарилди. Қўшма корхона 2014 йилга мулжалланган Давлат ва буюртмачи «GM-Uzbekistan» заводи томонидан олдига қўйган вазифаларни тўла-тўкис бажаришида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ягона мақсад сари биргаликда интилиб яна бир боскични босиб ўтди. Шу ерда қўшма корхона раҳбарияти томонидан 2014 йил «Соғлом бола йилига» Давлат дастурини бажариш учун қилган хомийлик ҳаражатларини қўллаб қувватлаб, 2015 йилда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини корхонада бажарилишини таъминлашга тўла асос ва шароитлар етарли”.
“ЎзДонгЖуПэйинт” қўшма корхонаси касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясида ҳисобот давридаги фаолияти юзасидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Латипов Сардорнинг ҳисоботи тингланди.
Латипов Сардор касаба уюшма ташкилоти фаолиятига танқидий ёндашиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни тилга олди. Шунингдек, маърузачи, ўтган беш йил давомида касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирлар ва касаба уюшма ташкилоти олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.
Латипов Сардор, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси: “Бугун ўз ишимизга муносабатни тубдан ўзгартиришимиз лозим. Буни ҳаётнинг ўзи қатъий тарзда кун тартибига қўймоқда. Корхонада ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш, ходимлар фаровонлигини оширишда касаба уюшма қўмитаси ролини тинимсиз кучайтириб боришимиз зарур. Ўрни келганда айтиб ўтиш жоизки, касаба уюшма ташкилотимиз турмушдаги муаммоларни ҳал этишда барча давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, бошқа демократик институтлар билан ҳамкорлик кучайтиргани ижобий натижаларга эришишимизга туртки бўлди”.
Ҳозирги кунда бошланғич касаба уюшма ташкилоти ўз сафига 130 нафар ишчи-ходимларни бирлаштирган. Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси шунингдек, ўз маърузасида бошқа масалалар хусусида ҳам фикр юритар экан, эришилган ютуқларга қарамасдан касаба уюшма ташкилоти фаолиятида туб бурилиш ясаш лозимлигини алоҳида эътироф этди. Шу сабабли Конференцияда касаба уюшма қўмитасининг келгуси фаолияти юзасидан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди.
Хисобот конференцияларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тафтиш комиссияларининг ҳисоботи ҳам тингланди. Касаба уюшма қўмиталари ва тафтиш комиссияларининг янги таркиби ҳамда юқори касаба уюшма органи конференциясига делегатлар сайланди. Шунингдек конференцияларда бошланғич касаба уюшма қўмиталари сайланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: