“8 март — Ҳалкаро ҳотин-қизлар куни” байрамини кенг нишонлаш ҳақида

“8 март — Ҳалкаро ҳотин-қизлар куни” байрами муносабати билан, ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва ҳалқимиз фаровонлигини юксалтиришда ҳиссаларини қўшаётган ҳотин-кизларни, ўзларининг касбий махорати ва намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган фаҳрий аёлларни шарафлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Мажлислар залида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан байрам тадбири ташкил қилинди. Ушбу тадбирга тармоқ тизимида кўп йиллик самарали ва фаол меҳнат қилган аёллар таклиф этилди.

Таклиф  этилган  аёлларга табрик сўзи билан Республика Кенгаши раиси Ш.К.Адилов чиқди. Тадбирда таклиф этилганлардан собиқ Республика Кенгашининг  раис  ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.А. Умаралиев иштирок этди ва аёлларни “8 март — Ҳалкаро ҳотин-қизлар куни” байрами билан табриклади.

Тадбир якунида аёлларга Республика Кенгашининг эсталик совғалари ва гулдасталари топширилди.

Шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўз касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий–иқтисодий манфаатларини химоя қилишда фаол иштироқини инобатга олиб, “Восток” Янгиобод ИЧБ касаба уюшма қўмитаси раиси Задорожная Светлана Михайловна озиқ–овқат тўплами билан  таъминланди.

Print Friendly, PDF & Email