Республика Кенгашининг иш режасига асосан, тармоқнинг Тошкент шаҳар бошланғич ташкилотлар фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва навбатдаги Раёсат йиғилишига материаллар тайёрлаш мақсадида “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси давлат унитар корхонасининг намунали Мирзо-Улуғбек тумани филиали фаолияти ўрганилди. Ушбу ташкилотда 137 нафар ишчи-ходимлар ишлаб келмоқда. Барчаси касаба уюшмаси аъзоларидир.
Ишчи-ходимларга раҳбарият томонидан яратилган шароитлар катта таассурот қолдирди. Жумладан: кийиниш-ечиниш, ювиниш, душевой хоналари тартиби. Катта ташкил қилинган маънавият-маърифат хонаси замонавий жиҳозланган. Ҳар хафта ишчи-ходимларга дунёда ва республикада бўлган муҳим ҳабарлар тўғрисида “Маънавият соат”лари ўтказилиб келиняпти. Ташкилот ҳудудида тиббий пункт ташкил қилинган. Ҳар куни эрталаб ишчилар тиббий кўрикдан ўтказилади. Ташкилот раҳбарияти билан суҳбатлар олиб борилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: