Ўзавтосаноат раиси ЖМ Ўзбекистон автомобиль заводининг ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди

    Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Асака шаҳрида жойлашган «GM Uzbekistan» заводи ҳудудида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов соҳада фаолият юритаётган 280 нафар ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. «Ўзавтосаноат»  АЖ раҳбари видео конференц-алоқа орқали Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган корхоналарнинг ёш вакиллари билан мулоқот қилди. Мулоқот чоғида раҳбар «Ўзавтосаноат» ва унинг корхоналари ривожланиш концепцияси билан бўлишди.

     Очиқ мулоқот чоғида ёшлар ўзларининг муаммолари, қизиқтирган саволлари ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳазалари билан бошқарув раисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлишди. Муҳокамаларда иштирокчилар «Ўзавтосаноат» раҳбари томонидан таклиф қилинган янги концепцияни амалга ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек автомобилсозлик соҳасига инновцияларни жорий қилиш зарурлигини қайд этишди. Раҳбар ёш авлодга мурожаат қилар экан, соҳадаги ўзгаришлар ташаббускорлари авваламбор ёшлар бўлиши кераклигини таъкидлади.

Print Friendly, PDF & Email