Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танлови II-республика босқичи ўтказилди

Жорий  йилнинг 08 – 09 ноябрь кунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танлови II-Республика Кенгаши  босқичининг тақдирлаш тадбири Самарқанд шаҳрида юксак савияда ўтказилди. Ушбу тадбир фаолияти намунали йўлга қўйилган “СамАвто” МЧЖ бошланғич ташкилотида 50 га яқин касаба уюшма ходимлари, фаоллари ҳамда 11 нафар кўрик-танлов ғолиблари иштирокида  бўлиб ўтди.

Тадбирни бошланишида юқора даражада безатилган корхонанинг меҳнат мухофазаси хонасида бошланди, аввал иштирокчиларни техника ҳавфсизлиги билан таништирилди сўнгра йиғилиш иштирокчилари учун  корхонанинг ишлаб чиқариш цехларида экскурсия уюштирилди.

Тадбирни очилиши ва кириш сўзидан сўнг, бир гуруҳ ғолибларнинг тақдимоти тингланди. Тақдимотда ғолиблар ўз фаолиятлари билан таништириб, ишлаб чиқариш сохаларида қўрсатган янги инновацион ғоялари билан таништирдилар.  Тақдимотлардан сўнг сўз —  ғолибларнинг касаба уюшма қўмитаси раисларига берилди.  Сўзга чиқганлар Республикамизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, кадрлар масаласидаги ислохотлар хақида гапириб, бугунги ғолибларимизнинг ютуқлари хам мана шу эътибор натижаси эканлигини таъкидлаб ўтишди.

 

 

 

 

 

Тадбир якунида  кўрик-танловнинг 11 нафар ғолибларни тақдирлаш қисмига ўтилди.  Ёш ғолибларнинг ҳар бирини алоҳида саҳнада кўрик-танлов комиссияси аъзолари ва кўп йиллар касаба уюшма қўмиталарида фаолият кўрсатган, хаётда катта ютуқларга эришган  тармоқ касаба уюшмаси раислари тақдирладилар. Улар ёшларга каттадан катта зафарлар тилаб, бунданда юқори мавқеларга эришилигига тилакдош бўлдилар. Ва албатта ғолиб ёшларга Республика Кенгаши эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email