Меҳнат шароитлари муносиб баҳоланди

“Узметкомбинат” АЖ да халқаро мехнат ташкилоти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашган ташкилоти вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. “Акциядорлик жамиятларида мехнат муносабатларини тартибга солиш хусусиятлари” мавзусида ўтказилган семинарнинг биринчи қисмида иштирокчилар комбинат билан танишиб, электрда пўлат эритиш ва 2-навли прокат иссиқликни ўтказмайдиган материаллар ишлаб чиқариш цехларида бўлдилар.
Шундан сўнг комбинат бошқарувининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республик Кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўйича бош мутахассиси М. Сагдуллаев сўзга чиқиб, металлургия ва машинасозликка алоқадор корхоналарда меҳнатни мухофаза қилишнинг долзарб вазифалари тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот берди. Йиғилиш якунида “Узметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси И.Қурбонов сўзга чиқиб, комбинатда металлургларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Print Friendly, PDF & Email