Ўзметкомбинат АЖ лабороториясида устоз-шогирд тизими ўз самарасини бермоқда

    Ўзбекистон металлургия комбинатида кўп йиллик меҳнатлари орқали катта тажрибага эга бўлиш билан бирга кўплаб шогиртлар етиштириб келаётган металлурглар етарлича. Улар «Устоз-шогирд» анъанаси асосида цехларда иш бошлаган ёшларга соҳалари бўйича ўз билим ва малакаларини астойдил ўргатиб келмоқдалар.

    Комбинат марказий лабораториясида бугунги кунда 160дан ортиқ ишчи-ходимлар мехнат қилиб келишмоқда. Бу ерда асосан корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, кимёвий таркиби ҳамда физик, механик хоссаларининг таркиби текширилади. ШУ билан бир қаторда комбинатга келтирилаётган хом ашёларнинг кирим назоратини кимёвий усулда таҳлил қилиш ишлари амалга оширилади.

Жамоада ёшлар мураббийлари бўлган тажрибали мутахассислар мехнатлари, малакалари билан комбинат ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, ёш кадрларга ўрнак бўлиб келмоқдалар. Ёшларни ўз касбларини устаси бўлишларида мураббийларнинг ўрни муҳум. Устоз қанчалик тажрибали бўлса шогирт ҳам шунга яраша ундан кўп нарсани ўрганади.

 

 

Print Friendly, PDF & Email