Коллеж ўқитувчи ва ўқувчиларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Юнусобод тумани машинасозлик касб-ҳунар коллежи ва Чилонзор тумани радиотехника ва автоматлаштириш касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Шартнома имзоланди.
Мазкур шартнома орқали коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларини дам олиш масканларида бепул дам олишларини ташкилларштириш, иқтидорли ўқувчиларга Республика Кенгаши стипендиясини жорий қилиш каби долзарб масалар қамраб олинади.
Мазкур тадбир доирасида коллеж раҳбарлари ва касаба уюшма қўмитаси раисларига Республика Кенгаши томонидан қатор бадиий китоблар совға қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: