Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги Раёсат йиғилиши Бекобод шаҳрида бўлиб ўтди

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги Раёсат йиғилиши Бекобод шаҳрида бўлиб ўтди. Раёсатда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури тадбирларининг ижроси, 2017 йил ёз мавсумига тизим оромгохларининг тайёргарлиги мухокама қилиниб, Кенгаш мутахассислари томонидан ўрганилган ва амалий ёрдам кўрсатилган вилоятлар ҳисоботлари тингланди.

Тармоқ касаба уюшмаларининг фаоллари ва девон ходимларидан иборат вакиллар Бекобод шаҳридаги «Ўзбекистон металлургия комбинати»га ташриф буюуриб, комбинатнинг энг кўзга кўринган цехларини кўздан кечиришди. Ушбу цехларда фаолият юритаётган ходимлар билан сухбатлашиб, уларга яратилган шароитлар билан танишишди.

Куннинг иккинчи ярмида «Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган, комбинатнинг ижтимоий объектлари бўйлаб экскурсия ўтказилди. Экскурсия давомида Бекобод шаҳридаги даволаш профилактика маркази, Бекобод шаҳар марказий касалхонаси, Сув хавзаси, «Металлург» футбол стадиони, спорт мажмуаси, Ёшлар ижодиёт уйи, болалар боғчалари билан яқиндан танишилди.

Барча йиғилганларда ушбу сайёр Раёсат йиғилиши катта таасурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email