Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ташқи сиёсат стратегиясида нуфузли ҳалқаро ташкилотлар ва қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга.
Жумладан, 2018 йилнинг ноябрь ойида Тожикистон делегацияси ва ҲМТ меҳнаткашлар фаолияти буйича Бюроси (АСТЯАУ)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкаснинг Ўзбекистонга ташрифи Бекобод шаҳри “Ўзметкомбинат” АЖ негизида ташкил этилди. Ташриф доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ва Тожикистон Республикаси кон-металлургия ва геология саноати ходимлари касаба уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Битими имзоланди.
Мазкур Битимни амалга оширишини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 30 сентябрь – 02 октябрь кунлари мамлакатимизга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси кон-металлургия саноати ходимлари “Тожик металл” Сўғд вилояти касаба уюшма Кўмитаси раиси Юнус Зикиряев ва Қўмитанинг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Мохира Қаххоровалар Республика Кенгашида қабул қилинди.
Республика Кенгашида ташкил этилган учрашувда барча аппарат ходимлари иштирок этдилар. Учрашувда икки томонлама касаба уюшмалар фаолиятига оид савол-жавоблар амалга ошди, шунда турдош касаба уюшмасининг тажрибаси билан бўлишиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ва Тожикистон Республикаси кон-металлургия саноати ходимлари “Тожик металл” Сўғд вилояти касаба уюшма Кўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланишга эришилди.
Меҳмонлар учун Тошкент шаҳридаги тариҳий ва диққатга сазовор жойларига экскурсия ташкил қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: