УзЧасис маъсулияти чекланган жамиятининг ташкил топганига 10 йил тўлди

Наманган вилоятининг энг йирик ташкилотларидан бири бўлмиш «Узчасис» МЧЖ қўшма корхонасининг ташкил топганига 10 йил тўлди. Шу муносабат билан корхонада катта байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда корхонанинг фаол ишчилари рахбарият ва касаба уюшма қўмитаси томомнидан тақдирландилар. «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исраилов ҳам, корхона рахбарияти ва ходимларини байрам билан табриклаб, келгусидаги ишларида катта мувафаққиятлар тилади.

 

Print Friendly, PDF & Email