Комбинат ёшларининг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг меҳнатдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш хамда интеллектуал билимларини янада ривожлантириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш хамда муносиб рағбатлантириш мақсадида комбинат “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ташаббуси билан цехлари ўртасида ёшлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини мусобақаси ташкил этилмоқда.
Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган мазкур билимдонлар мусобақасида комбинатнинг 18 цехдан 100 нафардан ошиқ ёшлар иштирок этишмоқда. Жорий йилнинг январ ойидан август ойига қадар ҳар ойида бир маротаба ўтказиладиган интеллектуал ўйинда 18 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда финал йўлланмаси учун ўз билимларини синовдан ўтказишади. Якуний финал босқичида ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижани қайд этган 3 та жами 6 та цех жамоаси интеллектуал ўйин ғолиблиги учун бахслашишади. Ёш металлургларнинг “Заковат” интеллектуал ўйини Финал бахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида бўлиб ўтади.
Мусобақа Низомига кўра мазкур интеллектуал ўйинида ғолиб ва совриндор бўлган цех жамоалари ёшларининг Самарқанда шаҳрига саёҳатини ташкил этиш режалаштирилган.
Бекзод Қодиров
“Ўзметкомбинат” АЖ
“Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: