Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши тўғрисида

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йил давомидаги фаолияти якунлари бўйича Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Республика Кенгашининг иш режасига асосан Раёсат йиғилишининг кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016 йил давомидаги фаолияти ва 2017 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг  “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида.
  3. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма ташкилотларида 2016 йилдаги жамланма статистик хисоботлари якунлари тўғрисида.
  4. Тармоқ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнатни мухофаза қилишга оид ҳуқуқлари ва дам олиш шароитлари таъминланиши юзасидан иш берувчилар ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
  5.  Навоий вилоятидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилаётган ишлари ва бу борада уларга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
  6. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йил Iярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида.

Раёсат йиғилишини очиш ва кун тартибидаги биринчи “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2016 йил давомидаги фаолияти ва 2017 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши  раиси А. Хакуловнинг маърузаси тингланди.

Музокараларда бошланғич ташкилотлар раислари сўзга чиқиб, ҳисобот йили даврида ўз фаолиятида амалга оширилган ишлар ва юзага келган муаммолар тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, 2017 йил учун устувор вазифалар белгиланди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email