Металлурглар фарзандларининг соғлом ва комил инсон бўлиб етишишида комбинатнинг мактабгача тарбия муассасаси, спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳамда «Ёшлик» болалар дам олиш оромгоҳларида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
«Ўзметкомбинат»нинг Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» сув омбори бўйида жойлашган «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи замонавий, янги стандартларга мос меъморчилик талаблари даражасида қурилган. Маскандаги йўлаклар кўм-кўк майсалар ва гулларга бурканган, йўлакларга тунги ёритиш чироқлари ҳамда рангли плиталар ётқизилган.
Оромгоҳ ётоқхоналарининг барча қулайликларга эга бўлган икки ва уч кишига мўлжалланган хоналарида юртимиз келажаги бўлган болажонлар истиқомат қилади. Тўгарак хоналари эса энг замонавий мебеллар, компьютер, спорт анжомлари билан жихозланган. Масканда тажрибали мураббий, педагоглар болалар билан машғулотлар олиб боришади.
Очиқ ва ёпиқ сув хавзаси, ёпиқ стадион, спорт мажмуаси, аквапарк, сунъий кўл, сув атракционларидан иборат ўйин майдончаси, хайвонот олами бурчаги болаларнинг энг севимли масканига айланган.
Оромгоҳда 7 та тўгарак, очиқ ва ёпиқ сузиш хавзаси, кўп минг сонли китобларга эга кутубхона мунтазам фаолият олиб боради. Болаларнинг ҳар бир куни машғулотларга бой тарзда ўтиши учун турли хил қизиқарли тадбирлар, кўнгилочар ўйинлар ташкил этилган. Оромгоҳдаги музейга болажонлар томонидан чизилган расмлар, экибаналар, бир-биридан чиройли юмшоқ ўйинчоқларнинг энг чиройли наъмуналари қўйилган. Болаларнинг маънавий-маърифий томондан билмларини ошириш, уларнинг онгларини турли ёд ғоялардан ҳимоялаш ҳам доимий эътиборда.
Болажонлар учун ташкил этилган «Оромгоҳдан гапирамиз» радио тўгарагида ҳар кунлик янгиликлар берилади. Энг эсда қоларлиси, оромгоҳда фаолият кўрсатаётган «Студия» дам олишга келган ҳар бир болажон учун махсус ДВД диск совға қилинади. Ундаги суръатга олинган фильмда болажонларнинг оромгоҳда ўтган мазмунли дамлари акс эттирилган.
Куни кеча ушбу оромгоҳ 2021 йил ёз мавсумини якунлади. Оромгоҳ жамоаси COVID пандемияси давридаги чеклаш тадбирларига амал қилган ҳолда, барча қийинчиликларга қарамай, мавсум давомида 3000 дан зиёд болаларни соғломлаштирилишига эришди. “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан Бўка тумани Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 60 нафар болажонлар ҳам оромгоҳда дам олишга муяссар бўлдилар.
Мавсум якуни тадбирида иштирок этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро «Олтин қалам» мукофоти совриндори, сухондон Муслимбек Йўлдошев сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан ёш авлодни тарбиялашга қаратилган кўламлаи ишлар тўғрисида сўз юритди. Республика Кенгаши раиси Шоикром Исроилов оромгоҳ жамоасига, комбинат касаба уюшма қўмитасига “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши номидан миннатдорчилик билдирди ҳамда фаол ишчи-ходимларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: