Жамоа шартномалари тадбирларининг бажарилишга эьтибор ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясининг кафолатидир

Меҳнат шартномалари асосида корхона ва ташкилот, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аьзолари, меҳнат ногиронлари ва фахрийларининг, ҳамда корхона ва ташкилот, муассасаларда фаолиятига алоқадор ёрдамга шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таьминлашга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан бири-корхона ва ташкилотларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги тузилган жамоа шартномалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг  Меҳнат Кодексининг 29-моддасида берилган ҳуқуқий таьрифга кўра,- Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий  ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши касаба уюшмаси хизматига олинган   юридик шахсларда 100% жамоа шартномалари қабул қилинган.      Жамоа шартномалари орқали 60290 нафар   ишловчиларнинг манфаатлари қамраб олинган.

мулкчилик шаклларига мансуб корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларининг ҳар бирига ўртача 76 тадан тадбирлар киритилди.

Жумладан: Давлат мулки шаклидаги корхоналарда 44 та,   Хусусий корхоналар 40 та, Акциядорлик жамиятлари 70 та, Маьсулияти чекланган жамиятлар 84 та, Чет эл сармояси иштирокидага корхоналарда тузилган жамоа шартномаларида 127 тадан  тадбирлар киритилган.

Жамоа шартномаларида қабул қилинган тадбирларнинг 96 %га бажарилишига эришилмоқда.

Жумладан, бу кўрсаткич давлат корхоналарида 97%га, Хусусий корхоналар 96%га, Акциядорлик жамиятлари 96% га, Маьсулияти чекланган жамиятлар 97% га, Чет эл сармояси иштирокидага корхоналарда 97 %ни ташкил этди.

Тармоқга қарашли корхона ва ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг 2016 йилда бажарилиши якунига бағишланган йиғилишлар 2017 йилнинг февраль-апрель ойларида ўтказилди.

Жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг   бажарилиши, жамоа шартномаларида белгиланган тартибда иш берувчи ва ходимлар вакиллари таркибидаги комиссия тамонидан ўрганилиб борилмоқда  ва   тадбирларнинг  бажарилиши бўйича хулоса актлари тузилмоқда.  Хулоса актлари асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раҳбари томонидан умумий йиғилиш ва конференцияларда ҳисоботлар берилмоқда.

Республика Кенгашига қарашли барча корхона ва ташкилотларда қабул қилиган жамоа шартномаларида, жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш учун —  тарафлар тенглик асосида мазкур Шартнома бажарилишини текшириб борувчи комиссияни тузишни ўз зиммаларига олишлари ҳақидаги банд киритилган.

Жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан комиссия хулосаси асосида, бажарилган ва бажарилмаган  тадбирнинг   сабабларидан келиб чиқиб жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб бориш тартибига риоя этилмоқда.

Бу қоиданинг тарафлар томонидан бажарилиши,  корхона ва ташкилотларда қабул қилинган шартномада белгиланган тадбирларнинг  тўлиқ бажарилишишига, ходимлар ва уларнинг оила аьзолари ва корхонада ишлаб нафақага кетган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясининг таьминланишига кафолат бўлиб хизмат қилмоқда.

“ДжиЭм Ўзбекистон” АЖда  шартномада белгиланган тадбирларнинг  бажарилиши учун 2016 йилда жами 28 млрд.426 млн 400 минг сўм, бир ходимга  3 млн.178 минг 600 сўм сафланган.

“ЎзДонг Янг Ко” ҚКда-372 млн.529 минг.

“ЎзКоджи”да-2 млрд.446 млн.898 минг.

“Андижонкабель”да -314 млн 195 минг сўм.

“ЎзКорам Компании” МЧЖда- хар бир ходим учун 12 млн. 337 минг сўм сарфланган.

“ЎзДонг Янг Ко” ҚК- 350 млн. 736 минг.

Таҳлилларга кўра, жамоа шартномалари орқали ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш амалиёти кенгаймоқда.

Фарғона “Автоойна” Маьсулияти чекланган жамияти жамоа шартномасида белгиланган 178 та тадбирнинг бажаралишини таьминлаш учун   иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан жами  8 млрд. 67 млн. 723 минг сўм,   “Андижонкабель” Акциядорлик Жамияти  Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси жамоа шартномасида белгиланган 152 та тадбирнинг бажаралишини таьминлаш учун   иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан жами  1 млрд. 480 млн. 715 минг сўм маблағ сарфланган.

“UZSUNGWOO” КК МЧЖининг жамоа шартномаси орқали

  • ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш йўналишида 316 млн. 967 минг сўм;
  • байрам саналари муносабати билан тақдирлаш учун – 639 млн. 499 минг сўм;
  • 2 ёшгача боласи бор аёлларга нафақа учун 7 млн. 064 минг сўм;
  • Ишчи хизматчиларни овқатлантириш учун 315 млн. 448 минг сўм маблағ ажратилган.

“Андижонкабель” Ўзбекистон Россия қўшма корхонасининг жамоа шартномасида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таьминлаш борасида ҳам салмоқла ишлар амалга оширилган.

Касаба уюшма қўмитаси корхона билан ҳамкорликда меҳнат мухофазаси ҳолатини яхшилаш, ишчиларни қонуний ҳуқуқларини химоя қилиш борасида қатор ишларни амалга оширган. Бу мақсадларга сарфланаётган пул харажатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.   Яъни 2015 йилда жамоа шартномаси орқали сарфланган харажатлар ҳар бир ходимга  нисбатан 985 398 сўмни ташкил этган бўлса, ўтган 2016- йил бу кўрсаткич 1 073 760 сўмга етган.

Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча имтиёзлар ҳисобига:

Кам таъминланган, эхтиёжманд 588 нафар ишчи ходимларга корхона ва касаба уюшмаси томонидан 182 094 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек уй жой қурилиши учун 3 нафар ходимга 150 000 000 сўм фоизсиз ссудалар берилган.

Корхона ишчи-ходимларининг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 15  нафар фарзандларига улар билан тузилган шартномалар мувофиқ  62 138 900 сўм контракт пуллари тўланган.

Ишчи-ходимларни соғломлаштириш мақсадида  Чимён, Бўстон, Нихол, Зилол, Камбар шифо, Чорток, АДТИ клиникаси, Оқ тош, Қумсон  санаторийлари билан шартномалар тузилиб йил давомида 175 нафар ишчи ходимларга ва уларнинг яқин қариндошларига имтиёзли йулланмалар ажратилган. Уларга касаба уюшма қўмитаси томонидан  109 245 200 сўм маблағ сарфланган.

Фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшгача тулгунга кадар бўлган 44 нафар ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида 138 191 085 сўм маблағ корхона томонидан сарфланган.

Тармоқга қарашли айрим корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномасида  ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида амалдаги меҳнат қонунчилигида  белгиланмаган имтиёзлар ҳам ҳуқуқий норма сифатида киритилганлиги эьтиборга лойиқдир.

Узкоджи Қўшма корхонаси жамоа шартномасида

Карилик нафақасига чиқаётган ходимларга ишлаб келган лавозим маошининг ўртача бир ойлик иш хақи миқдорида кўшимча тақдирланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.02.2002 йилдаги 71-сонли карорига асосан 2002 йил 1 мартдан вактинча иш кобилиятини йўкотганларга,  бир ойлик маошнинг 100% микдорида тўлов белгиланган.

 

Тармоқга қарашли, “Ўзметкомбинат” АЖ, GM “Uzbekiston” ЁАЖ,   “Ўз- Тонг Хонг Ко” ҚК , “Ўз Коджи“ ҚКлари иш берувчилари ва касаба уюшмаси томонидан қабул қилинган жамоа шартномаларида;

Давлат дастури асосида тадбирларга кўра  ходимга фарзанд туғилганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида моддий ёрдам бериш;

оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, аёлларга ёз ойларидан бирида бир маротаба Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида моддий ёрдам бериш;

корхона фахрийлар Кенгашида рўйхатда турувчи ишламайдиган пенсионерларни қўллаб-қувватлаш учун қиш ойларида бир маротаба коммунал тўловлар харажатларини қисман қоплаш учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида моддий ёрдам бериш;

корхона фахрийлар Кенгашида рўйхатда турувчи қуйидаги шахсларга: якка-ёлғиз фахрийлар, 1-гуруҳ ногиронлари, 2-жаҳон уруши қатнашчилари, уруш қатнашчиларнинг бевалари, Низомга асосан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридаги маблағни ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари учун пластик карточкаларга ўтказиш, шунингдек, зарур ҳолларда ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари олиб бериш тадбирлари кириитилган ва бажарилиши таьминланмоқда.

Қатор тармоқ ва ҳудудларда жамоа шартномаси иш ҳақи миқдорини оширишнинг самарали воситасига айланмоқда. Чунончи, тармоқга қарашли 23 та корхона ва ташкилотларда   жамоа шартномалари асосида ягона тариф сеткасида белгиланган разрядлар коэффициенти кўтарилган бўлиб, бу орқали 36207   нафар ходимнинг иш ҳақлари оширилишига эришилган, бу эса жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинган жами ходимларнинг 60,1 %ни ташкил этади.

Тармоқга қарашли “Ўзметкомбинат” АЖ,  “Ўзавтосаноат” АК тизимидаги GM “Uzbekiston” ЁАЖ, “Ўз- Тонг Хонг Ко” ҚК , “ФарғонаАвтоойна” АЖ, GM “Uzbekiston” ЁАЖ Хоразм филиали, “ЎзКоджи” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси АЖ, “Ўзэлтехсаноат” АК тизимидаги «O’ZELEKTROAPPARAT — ELECTROSHIELD» AJ QK, “Ўзкабель” ҚК АЖ ва “Андижонкабель” ҚКларида тузилган жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таьминлаш доимий назоратда бўлганлиги боис тадбирларнинг 96-98%га бажарилишига эришилмоқда.

Корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб,  Жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши якунига бағишланган умумий йиғилиш ва конференцияларда  айрим тадбирларга ўзгартиришлар киритилиши алоҳида эьтиборга лойиқ ҳолатдир.

Бундай ҳолатлар айрим бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва иш берувчилар  томонидан жамоа шартномалари бажарилишининг доимий  назоратга олинганлигининг исботидир.  

Жамоа шартномалари бажарилиши якунлари муҳокамасига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларда ходимлар томонидан билдирилган, ижтимоий-меҳнат муносабатларини, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга тааллуқли таклифлар жойида ўрганилиб тегишли хулосалар қабул қилинишига эришилмоқда.

Жумладан,  Жамоа шартномалари бажарилиши якунлари муҳокамасига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларда:

Иш жойларни аттестациядан ўтказишда аттестация комиссисясининг хулосаси  рўйхати бўйича қўшимча таьтил бериладиган лавозимлар ва кўрсатилган таьтиллар муддатларига аниқлик киритилмоқда.

Ички меҳнат тартиб қоидаларини бузмаган ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлмаган ходимларни йил якунларига кўра рағбатлантириш ҳақида қўшимчалар билан бойитилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2013 йил 3 январда рўйхатга олинган 2409-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Умумий белгиланган ёшдан 10 ва 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2 ва 3- рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорнинг рўйхатига “электромонтёр”, “газосваршик”, “изолировщик” ва “машинист компрессорных установок”ларни ҳам киритиш ҳақидаги таклифлар қуллаб қувватланган ва жамоа шартномасига ўзгартириш киритилган.

Жамоа шартномаларида белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таьминлаш масаласи, иш берувчи ва касаба уюшмасининг доимий эьтиборида бўлганлиги натижасида ходимларнинг ижтимоий ҳимояси йўналишидаги тадбирларга ўзгартиришлар киритилиб борилмоқда.

“Ўз-Корам Компани” МЧЖнинг 2016-2018 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномасида белгиланган тадбирларнинг бажарилишига оид Ҳиосбот йиғилишда, корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб жамоа шартномасида белгиланган меҳнат таьтиллар бериш қоидасига  ўзгартиришлар киритилиб касаначилар учун ҳам 15 иш кундан иборат меҳнат таьтиллари бериш қоидаси киритилган;

-корхонада энг кам иш ҳақи миқдори қоидасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энга кам иш ҳақининг уч баровари миқодри, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баровари миқодрига ошириш  ҳақида ўзгартиришга эришилган;

-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори 420 млн. сўмдан 480 млн. сўмга ошириш ҳақида ўзгартирилган.

“Автоойна” МЧЖнинг 2016-2019 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномасига:-

касаба уюшмасининг корхона раҳбарларидан корхонанинг иқтисодий ҳолати бўйича маьлумотлар олиш ваколатига,

ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилиши ҳолатлари бўйича, қоидабузарликни бартараф қилиш тўғрисида иш берувчига таклифлар бериш;

меҳнат шароитларининг ўзгариши билан боғлиқ меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги қўшимчалар киритилган.

 

Print Friendly, PDF & Email