Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан 2017 йил июль ойида амалга оширилган сайёр қабуллар ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш мақсадада, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан сайёр қабуллар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 июль куни Республика Кенгаши раис ўринбосари Ш.Исроилов фуқаро Д.Ирисбековнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши раиси номига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сокол” болалар соғломлаштириш оромгохида вужудга келган айрим камчиликлар ҳақида 2017 йил 7 июлда ёзган мурожаати муаллиф иштирокида кўриб чиқилиб, камчиликлар ўз жойида бартараф этилди ва масала тўлиқ ижобий ечимини топди.

Шунингдек, жорий йилнинг 27-29 июль кунлари Республика Кенгашининг раиси А.Хакулов ҳамда ҳудуд бўйича масъул ташкилотчи Ш.Бутаевлар тармоқ тизимининг Фарғона “Шафо Металл Хитой қўшма корхонаси”, “Фарғона Автотеххизмат”, ҳамда Андижон вилоятидаги, “Ўз Донг Жу Пеинт”, “Ўз Донг Янг ко”, “Ўз Тонг Хонг”, “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ, “Ўз Коджи”, “Андижонкабел”, “Ўз Сем Юнг”, “Ўз Ханву” “ЖМ Ўзбекистон” корхоналарида бўлиб, ходимларга  яратиб берилган меҳнат шароитлари билан танишиб, 140 нафардан ортиқ ишчи ва ходимлар билан учрашувлар ташкил этилди ҳамда 80 дан ортиқ оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида ишчи ва ходимларнинг 35 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 49 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Шавкат ХАМРАҚУЛОВ

 

Print Friendly, PDF & Email