«ЖМ-Ўзбекистон» АЖ корхонасида «14-январь Ватан химоячилари куни» кенг нишонланди. Байрам муносабати билан корхонада катта тадбир ташкил килиниб, тадбирга корхонада ишловчи 40 нафар байналминал жангчи фахрийлар ва Чернобыль авариясини бартараф килиш иштирокчилари қатнашишди.
Тадбирда сўзга чиққан касаба уюшма қумитаси раиси Ў.Мирзаев йиғилиш иштирокчиларини қутлаб, улар кўрсатган жасорат, матонат хақида сўз юритди. Тадбир сўнгида барча иштирокчилар касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан такдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: