Металлурглар спорт мусобақаси

 

2017 йил 14-январ куни “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ва комбинат “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти хамкорлигида комбинатга қарашли “Ёшлик” спорт соғломлаштириш мажмуасида “14-январ Ватан химоячилари куни”га бағишлаб комбинат цехлари ўртасида ишчи-ходимлар иштирокида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур спорт мусобакасида 15 га яқин цехдан 100 нафарга ёқин ёш металлурглар иштирок этишди. Копток билан юриш, арқонда сакраш, турникда тортиниш, дартс, оджимания ва эстафета шартларидан иборат мусобақада иштирокчилар ўз жисмоний махоратларини синовдан ўтказишди.

Қизиқарли бўлиб ўтган спорт мусобақасининг якуний натижасига кўра умумжамоа хисобида 1-ўринни комбинатнинг Кислород компрессор цехи, 2-ўринни 1-Навли прокат цехи хамда 3-ўринни Электрда пўлат эритиш цехи жамоалари қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга комбинат рахбарияти томонидан махсус кубоклар, фахрий ёрлиқ ва кимматбахо эсдалик совгалар тақдим этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email