Унда корхона мутасаддилари, жамоа аъзоларидан сайланган делегатлар, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов, тармоқнинг ҳудудий Кенгаш раиси Олим Мирзаев иштирок этди .Анжуманни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов олиб борди. Кун тартибида иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши, 2021 йил давомида қилинган ишлар муҳокама этилди. Ушбу масала юзасидан корхона касаба уюшмаси раиси Улуғбек Ўрозбоев ҳисобот берди.
2021 йилда пандемия шароити бўлишига қарамай ишлаб чиқариш суръатлари бир зум бўлсада тўхтаган эмас, ишчи-ходимларни карантин талабларига қатъий амал қилган холда меҳнат қилишлари таъминланди. 2021 йил касаба уюшмага аъзо ходимларни самарали мехнатини рагбатлантириш, уларга кулай шарт шароитлар ташкил этиш, дам олиш масканларида яхши ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида қилинган ишлар эътироф этилди.
Дарвоқе, корхонада ишчи-ходимларнинг ишдан кейин спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар қилинган. Хусусан, сузиш хавзаси, махсус машғулотлар зали доимий ишлаб турибди..
Ишчи-ходимларнинг фарзандларини ёзги таътилини марокли ўтказишини таъминлаш максадида корхона тасарруфидаги болалар ёзги дам олиш оромгоҳи таътил даврида улар хизматида бўлди.
Корхонада ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратда, улар учун бепул тушлик, ишга келиб-кетишлари учун автобуслар йўлга қўйилган..
Умуман олганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат мунособатлари яхши йўлга қўйилган.
Анжуманда корхона бош муҳандиси Шухрат Ҳабибов сўзга чиқиб кейинги йилларда ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш,уларга шароитлар яратиш борасида қилинган ва қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақимда тўхталиб ўтди.
Конференцияда кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар Бундан кейин ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратиш, уларни қуллаб-қувватлашини таъкидлашди. Анжуман сўнгида корхона бош директори Эркин Розиқов сўзга чиқиб келгусида хам ходимларни кўллаб- кувватлаш, уларга ҳар жиҳатдан кўмак бериш, ижтимоий муҳофоза қилиш , раҳбариятнинг энг асосий вазифаларидан бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.
Конференцияда делегатлар касаба уюшмасининг 2021 йилдаги ҳисоботини маққуллаб , галдаги режаларни белгилаб олишди. Коференцияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: