2022 йил 28 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида тармоқ бошланғич ташкилотлари раислари хамда вилоят касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар самарали ва фидокорона мехнат килган бир нечта фахрийларимиз қатнашди. Кун тартибидаги асосий масала вилоят Нуронийлар Кенгашини ташкил этиш ва аъзоларини сайлаш бўлди.

Йиғилишда Республика Кенгаши раиси А.Хакулов раислик қилди.

Кенгаш йиғилиши катнашчилари томонидан берилган таклифлар мухокама қилиниб, овозга қўйилди. Мухокамадан сўнг бир овоздан “Узметмашсаноати”КУ Андижон вилоят Кенгаши Нуронийлар Кенгаши таркиби аъзолари сайланди. Сайловга кўра вилоят Нуронийлар Кенгаши раиси этиб Қурбанов Бахром Усмонович, раис ўринбосари Нажмиддинов Хайрилло Насриддинович, аъзолари: Хошимов Комилжон Солиевич, Қосимов Комилжон Ганиевичлар бир овоздан сайландилар.

Йиғилиш якунида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 10 нафар  Кенгаш фаоллари ва фахрийлари Андижон вилоят Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email