«UzAuto Motors»АJ Хоразм вилояти филиали «Наврўз» байрами тадбири ўтказилди.

2022 йил 18 март куни филиалимизда «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида корхона бўлим, бўлинма раҳбарлари, ишчи-ходимлари ва ходимларимизнинг оила аъзолари иштирок этдилар. «UzAuto Motors»АJ Хоразм вилояти филиали бошқарувчи директори Жуманиязов Сабир Маткаримович ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Файзуллаев Ислом Рустамович барча тадбир қатнашчиларини «Наврўз» байрами билан табриклаб, самимий тилакларини билдирдилар.

«Наврўз» байрами муносабати билан илғор ишчи-хизматчиларимиз 50 (эллик) нафари Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди Филиалимизда «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишлаб меҳмонхона худудида корхона ходимлари оила аъзолари учун  байрам сайли ўтказилди. Байрам сайлида Питнак шаҳридаги 6-сон мусиқа ва санъат мактабининг тарбияланувчилари ижросида мусиқий саҳна кўринишлари намойиш қилинди ва ишчи-хизматчиларининг фарзандлари учун цирк томошалари намойиш қилинди.    

Филиалимиз меҳмонхона худудида  «Яшил макон» акцияси доирасида кўчат экиш ишлари ташкил қилинди. Байрам муносабати билан ишчи-хизматчиларимиз «Наврўз» байрамининг асосий таомларидан сумалак таомини тайёрлашди.

«Наврўз» умумхалқ байрамига бағишлаб Корхона маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти ташаббуси билан  бўлим, бўлинма ва цех спорт  жамоалари ўртасида  спортнинг  мини футбол, арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат, шашка, югуриш, стол тенниси ва турник тортиниш  турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.        Спорт мусобақаси ғолиблари касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Филиал бошқарувчи директори С.М.Жуманиязов,Касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Р.Ибадуллаевлар спорт мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

 

“Наврўз” байрами арафасида узайтирилган байрам кунларида Республикамиздаги қадимги ўтмишимиздан сўзловчи тарихий обидалар, қадамжоларни кўриш, бой меросимизни ўрганиш, ёшларда миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини юксалтириш мақсадида филиалимиз раҳбарияти, «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти, касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Хива  шаҳри “Ичан қалъа” давлат музейига жамоавий  саёҳати ташкил қилиниб, фаол ишчи ходимларимиз, оила аъзолари 22-23 март кунлари Хива шаҳрида саёҳатда бўлиб қайтдилар

Print Friendly, PDF & Email