Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Спорт-саломатлик гарови” деб номланган спорт мусобақалари ўтказилди

“Автоойна” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2023 йил иш режасига кўра корхона ишчи-хизматчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Спорт-саломатлик гарови” деб номланган спорт мусобақалари ўтказилди.

Спорт спартакиадаси 5 турдан иборат бўлиб, стол тенниси (эркак ва аёллар учун), 100 метрга югуриш (эркак ва аёллар учун), шахмат (эркак ва аёллар учун), шашка ўйинлари (эркак ва аёллар учун), дартс (аёллар учун) спорт турлари бўйича беллашдилар. Ҳар бир жамоага 5 турдаги спорт анжомлари, шахмат, шашка, стол теннис ракеткаси, дартс, волейбол тўпи тарқатиб берилди.

Спорт спартакиадаси “Ахмад Ал-Фарғоний” дам олиш уйида ўтказилди. Мусобақада 80 дан ортиқ ишчи-хизматчилар қатнашиб ғолиблар аниқланди. Ғолибларни тақдирлаш маросими корхонада ўтказиладиган Мустақиллик байрами тадбирида амалга оширилади.

Print Friendly, PDF & Email