Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “IV-Спартакиадаси” якуни Андижон вилояти “Хонобод” санаториясида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “IV-Спартакиадаси” якуни Андижон вилояти “Хонобод” санаториясида ўтказилди. “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан йиллар давомида спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Бу йили эса “Ўзметмашсаноати” Республика Кенгаши тармоқ корхоналаридан 7 та жамоа, 100 дан ортиқ ишчи ходимлар спортнинг 7 тури — шашка, шахмат, стол тенниси, сузиш, арқон тортиш ҳамда мини футбол турлари бўйича беллашдилар. IV-тармоқ Спартакиадасини Республика Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими Хакулов Ахмаджон Махмудович очиб бердилар.

Спардакиадани бошлаш учун сўзни Спартакиада бош ҳаками, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Қаюмов Мухаммадрасул Абдурахимжонович мусобақаларга старт берди.

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами муносабати билан ўтказилган қизиқарли курашларга бой бўлган спартакиада ўз нихоясига етди!

Ғолибларни тақдилаш учун Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович, Республика Кенгаши раис ўринбосарлари Исроилов Шоикром Шоумарович ва Дехқонов Нодир Шухратович ҳамда иштирок этган мехмонлар ғолибларга Республика Кенгаши номидан диплом ва сертификатлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email