“Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши IV-тармоқ Спартакиадаси”нинг Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоятлари босқичи бўлиб ўтди.

Касаба уюшмаларининг мазкур тармоқ тизимида тўртинчи маротаба ўтказилаётган спартакиада “Метмашсаноат” тармоқлари ходимлари Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси спорт бошқармасининг Самарқанд вилоят бўлими, Вилоят ҳокимлиги ёшлар ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда спортнинг мини футбол(эркаклар), стол тенниси (эркак ва аёллар), шахмат, шашка(эркак ва аёллар), дартс(аёллар), сузиш (эркаклар) ва арқон тортиш(эркаклар) турлари бўйича Самарқанд шаҳридаги 2 – спорт мактаби спорт майдонлари ҳамда “Делфин” сузиш саройида ўтказилди.Мусобақаларда Самарқанд вилоятидан Самарқанд автомобил заводи, “UZ TBM” ҚҚ МЧЖ (МАН заводи), Элхолдинг илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, “UzAuto TRAILER” МЧЖ ҳамда Жиззах вилоятидан «ADM JIZZAX» МЧЖлардан жами 75 нафардан ортиқ сортчи ёшлар иштирок этишди.Ўтказилган мусобақаларда ташкилотчилардан тармоқ касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Олимхон Мирзаев, вилоят кенгаши аппарати ходимлари, касаба уюшмалари спорт бошқармаси масъул ташкилотчиси Бахтиёр Туробов, 2-спорт мактаби ходимлари (ҳакамлар) ҳамда иштирокчи спорт жамоалари бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.Муросасиз ўтган мусобақаларда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Самарқанд автомобиль заводи, 2-ўринни Элхолдинг ИИЧБ, 3-ўринни «ADM JIZZAX» МЧЖ жамоалари қўлга киритишди.Ғолиб спортчи ёшларимиз жорий йилнинг 25-27 август кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган IV-тармоқ Спартакиадасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Ғолибларимизга омад тилаб қоламиз!

Print Friendly, PDF & Email