2017 йил мобайнида маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот

2017 йил давомида Республика Кенгаши томонидан маданий, маънавий-маърифий ва спорт ишлари йўналишида асосий эътибор тармоқ меҳнаткашлари, айниқса ёшларнинг ишдан бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, уларнинг маданий савиясини ошириш, уларда юксак ватанпарварлик, мустақиллик мафкурасини шакллантириш, соғлигини мустаҳкамлаш, ёшлар орасида спортни оммалаштириш, тарғибот ишлари ҳамда тизимда ташкил этилаётган барча тадбирларда фаол иштирокини таъминлашга қаратилди.

17-январь – Бутунжаҳон ёш ихтирочилар куни муносабати билан, Тошкент Политехника музейида ёш ихтирочилар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда Республикамиз бўйлаб 50 дан ортиқ ёш ихтирочилар иштирок этишди. Ғолиб иштирокчига Республика Кенгаши эсдалик совғаси топширилди.

“8-Март-хотин-қизлар куни” муносабати билан тармоқнинг 48 нафар фаол аёллари Кенгаш томонидан эсдалик совғалари билан таъқдирландилар.

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Узметмашсаноат” Республика Кенгаши фахрий ходимларидан  4 нафарига байрам туҳфаси этиб озиқ-овқат тўпламлари хадя қилинди.

Барча ташкилотларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашлари тавсия этган мавзуларда “Маънавият соатлари” ни ўтказишга янада катта эътибор берилмоқда.

“9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Республика Кенгашининг 2 нафар фахрийларига 500,0 минг (беш юз минг) сўм пул, гул ва табрикномалар тақдим этилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Республика Хотин-қизлар Кенгаши ҳамда Ёшлар Кенгаши хамкорлигида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқнинг барча корхоналари бўйлаб ўтказилган, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича “Ўзметмашсаноат Кубоги”нинг якуний — Республика босқичи жорий йилнинг 12 май куни Турин Политехника Университети қошидаги Академик лицейида бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимизнинг 8 та минтақасидан 28 нафар спорт ишқибозлари иштирок этдилар. Қизғин давом этган мусобақа жараёнида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича фахрли 1-2-3-ўрин сохиблари аниқланди. Ғолибларга Республика Кенгашининг қимматбахо совғалари, кубок ва дипломлари тоширилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг иштирокчиларни Тошкент телеминорасига сайрга таклиф қилинди.

“1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тармоқ корхона ва ташкилотларида мехнат қилаётган ишчилар фарзандлари учун жами 300 дона болалар томошасига бепул чипталар тақдим қилинди.

Жорий йилнинг 19 май куни нишонланган Ўзбекистон Республикаси кон ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан тармоқнинг 3 та корхона ишчиларига, жами 16 дона совғалар топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси хамда Камолот ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши ўртасидаги қўшма қарори билан тасдиқланган World Skills International (WSI) ташкилоти стандартлари асосида ўтказилган “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги Низомга кўра, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассаслари (шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари)да меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 16 ёшдан
25 ёшгача бўлган иқтидорли ишчи-ходимлар, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ўртасида “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” ҳамда “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик” номинациялари бўйича республика финал босқичи бўлиб ўтди. Финал босқичида жами 24 нафар иштирокчи қатнашиб, 1-2-3 ўрин эгаларига қимматбаҳо совға ва диплом тақдим этилди.

      2017 йилги болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни    таъминлаш     бўйича    Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

   Жорий йилнинг ёз мавсумида 8 та стационар болалар оромгоҳлари фаолият кўрсатиб, уларда 12964 нафар, шундан, Қорақалпоқ Республикаси меҳнаткашларининг 590 нафар фарзандлари соғломлаштирилди.

    “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 8 та болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига 7 500 000 сўмлик спорт анжомлари олиб берилди. Республика Кенгашининг раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан ушбу совғалар ўз жойига етказилиб, болаларга топширилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқи ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги фаол ёшларга етказиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашда барча даражадаги касаба уюшма органларини бирлаштириш ҳамда бу борада касаба уюшмалари олдида турган долзарб ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг тармоқ ёшлари билан учрашуви ўтказилди. Учрашув доирасида йиғилиш иштирокчилари Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хайкали пойостига гулчамбар қўйиш маъросими ўтказилди.

     Мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан республикада ўтказилган ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарида тармоқ корхоналари ҳамда Республика Кенгаши ходимлари фаол итирок этдилар.

     Бундан ташқари байрам муносабати билан тармоқ корхоналарида “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзуларида “Маънавият соатлари”, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи туркум маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

    Республикамизда фермер хўжаликлари томонидан катта меҳнат эвазига етиштирилган, миллий бойлигимиз бўлган пахта хом ашёсини ёғингарчилик кунларига қолдирмасдан ва нес-нобуд қилмасдан ҳамда сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир кунлик пахта йиғим-терими ишлари ташкил этилди. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари ушбу тадбирда фаол иштирок этишди.

      Янги йил муносабати билан Цирк байрам тадбирларига 200 дона жами 5 миллион  сўмлик, Темирйўлчилар саройида бўлиб ўтган арча байрами тадбиирларига эса 190 дона жами 2 миллион 800 минг сўмлик чипталар харид қилиниб, тармоқнинг бошланғич корхоналарига тарқатилди.

    Бундан ташқари касаба уюшмаси фаоллари ва фахрийларидан 27 нафарига жами 4860000 сўмлик озиқ овқат тўпламлари тарқатилди ҳамда байрам дастурхони ёзилди.

     Тармоқ тизимидаги ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг маданий хордиқ чиқаришларини ташкил этиш, уларнинг Тошкент шаҳрида жойлашган театр томошаларига мунтазам равишда ташрифларини ташкил этиш мақсадида Республикамиз театрларига 90 дона чипталар харид қилиниб, бошланғич ташкилотларга тарқатилди.

     Жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 15-00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Шавкат  Мирзиёевнинг Конститутциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маьрузасининг мазмун-моҳияти” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди, унда Тошкент Давлат Юридик Университети умум таълим фанлар кафедраси Филалогия фанлари номзоди Қўчқоров Рахмон Урманович маърузачи сифатида иштирок этди.

   Маънавият соатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, Республика Кенгашлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари тахририяти, Санатор-курортлар бошқармаси аппарат ходимлари ҳамда тармоқнинг Тошкент шаҳридаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари қатнашишди.

    Тармоқ касаба уюшмасининг Республика Кенгаши ҳамда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг фаолиятлари оммавий ахборот воситаларида 40 дан ортиқ мақолалар чоп этилди.

    Йил бошидан бошлаб Кенгаш ҳамда тармок корхоналари касаба уюшмаси хаётига оид 146 тадан ортиқ янги маълумотлар сайт саҳифаларига жойлаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email