«ДжиЭМ Узбекистон» АЖ корхонасида 14-январ «Ватан химоячилари куни»

       «ДжиЭм Узбекистон» АЖ кохонасида  14-январ «Ватан химоячилари куни» байрами кенг нишонланди.  Байрам муносабати билан тантанали тадбир ташкил қилинди.  Байрам тадбирига  105 нафар нафақадаги фахрий ишчи-ходимлар ва 44 нафар байналминал фахрий жангчилар, чернобыль авариясини бартараф қилишда қатнашганлар  таклиф этилиб улар учун байрам дастурхони ёзилди ва уларга эсдалик совғалари берилди.

        Ушбу байрам тадбирида  Корхона Бош директори ўринбосари вазифасини бажарувчи И.Т.Назиров ва корхона касаба уюшма қўмитасининг раиси У.Мирзаев барча тадбир қатнашчиларини байрам билан қизғин табрикладилар. Нафақадаги фахрийларни Асака автомобил заводини ташкил қилинишида, иш фаолиятида қилган фидокорона мехнатларига ташаккур  билдирдилар.

      Тадбирда:

   —  Корхона қурилишидан бошлаб кўп йиллар давомида бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган фахрий  Ахмаджонов Исроилжон ака сўзга чикиб, барча тадбир иштирокчиларини байрам билан қизғин табриклади, фахрийлар номидан корхона рахбариятига ва касаба уюшма қўмитасига,  фахрийларга  кўрсатилган эътиборлари учун ўз миннатдорчиликларини  билдирди.

 —  Корхона байналминал-жангчилар уюшмаси раиси Қоратоев Баходиржон сўз олиб, барча тадбир қатнашчиларни Ватан химоячилари куни билан табриклади. Тадбирда катнашаётган жангчи фахрийлардан 3(уч) нафарига  Республика жангчи-фахрийлар уюшмаси томонидан берилган «Жанговор хизматлари учун» медалини топширди.

     Тадбир сўнгида  барча  фахрийларга ва байналминал-жангчиларга касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари  берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email