17 январь – Бутунжахон ёш ихтирочилар куни

  “Ўзавтосаноат” Акциядорлик жамияти қошидаги “Тошкент политехника музейи” ҳамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида «Ёш ихтирочилар куни» нишонланиб, шу муносабат билан музейда «Ёш ихтирочилар» кўрик танлови ўтказилди. Бу кўрик танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш музей учун ажойиб анъанага айланган. Жорий йил ушбу танлов учинчи маротаба ўтказилмоқда.

   Кўрик-танловда Республикамизнинг техникага ихтисослашган Олий ўқув юртлари студентлари, колледж ва лицейларидан 50 нафардан ортиқ ихтирочилар иштирок этишди.

   Ёш ихтирочилар ўзлари кашф этган турли техник, электрон қўлланма ва экспонатлар билан барча йиғилганларни лол колдиришди. Бу галги танловда иштирокчилар орасида қиз бола ихтирочиларнинг хам борлиги айниқса одамни қувонтирди.

  Иштирокчилар ихтироларини бахолаш учун Пойтахтимизнинг нуфузли техник Университет профессор домлалари, Узавтосаноат, Узэлтехсаноат бошқармаларидан вакиллар хайъат аъзоси қилиб таклиф этилдилар. Хайъат раиси этиб «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов тайинланди.

    Хайъат аъзолари хар бир иштирокчи яратган ихтиро, экспонат билан алоҳида танишиб, ёш ихтирочиларга турли саволлар бердилар.

    Танловнинг турли номинациялар бўйича ғолиб топилган 5 нафар иштирокчига “Ўзавтосаноат” Акциядорлик жамиятининг “Қизил Сув” дам олиш зонасида 3кишига 2 кунлик бепул дам олиш сертификати ҳамда Асака автомобиль заводига 1 кунлик бепул экскурсия гувоҳномаси топширилди.

      Сўнгра, қизғин кечган бахс-мунозаралардан сўнг ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбахо совғалар топширилди.

      Тўплаган балларига қараб колледж ўқувчилари орасида

3-ўрин  Бахтиёров Фаррух Бахтиёр ўғли 

2-ўрин Рихсибоев Музаффар Махкам ўғли  

1-ўрин Умаров Мухуммадамин Дилмурод ўғли эгаллашди

   Олий ўқув юрти талабалари орасида эса

3-ўрин Жамолиддинов Камолиддин

2-ўрин Неъматзода Фирдавс

1-ўрин Неъматов Бобурбек Баходир ўғли деб топилди.

   Барча танлов иштирокчилари ва ғолибларига каттадан-катта муваффақият, улкан зафарлар ва келгусида ўз сохалар ининг етук мутахассислари бўлиб етишишларига тилак бидириб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email