2021 йил 8 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератцияси малака ошириш институтида Ўзбекистон металургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг II пленуми (мажлис) и видеоконференс алоқа тарзида бўлиб ўтди.
Мажлисни Республика кенгаши раиси Аҳмаджон Ҳақулов олиб бориб, жорий йилдаги устувор вазифалар бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, тармоқ ходимлари касаба уюшмаси фаолияти ва тузилмасини такомиллаштириш борасида сўз юритди.
Касаба уюшмаси хизматига янги қабул қилинган корхона ва ташкилотлар фаолиятини тўғри йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатади. Аъзолик бадалларининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилади ҳамда муаммоли ҳолатлар содир бўлганда уларни бартараф этиш чораларини кўради. Тасдиқланган низомга асосан ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ва касаба уюшма аъзолик бадаллари ҳисобидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришни таъминлайди. Тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Шу куни тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси (Раёсати)нинг 1-йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилар ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларига бир қатор вазифалар белгилаб берилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: